ДОЛЗАРБ МАВЗУДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Жорий йилнинг 3-август куни туман “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мазкур матбуот анжуманида Оқдарё туман адлия бўлими масъуллари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
   - Оқдарё туман адлия бўлим томонидан 2023-йилнинг 2-чораги давомида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига ва ижрочиларга етказиш борасида давлат органлари, ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва таълим муассасаларида 856 маротаба ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари ўтказилди.
   Шундан веб-саҳифа ва бошқа электрон ахборот воситаларида 335 маротаба, газета ва журналлар орқали 77 маротаба, телевидения орқали 19 маротаба, 49 маротаба радио орқали, 364 дан ортиқ оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган.
   Шунингдек, маҳаллаларда 139 та, таълим муассасаларида 81 та, меҳнат жамоаларида 14 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган тарғибот тадбирларида 2180 дан ортиқ фуқаролар иштирок этган ҳамда 183 дан ортиқ буклет флаер ва бошқа тарғибот материаллари тарқатилди.
  Бундан ташқари адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида сайёр йиғилишлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, аҳоли ўртасида янги қабул қилинган қонунлар, фармонлар ва қарорларнинг мазмун-моҳияти юзасидан   тарғибот тадбирлари  ўтказилди.
  Ушбу тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида аҳолини хабардор қилишдан иборатдир.
   Оммавий ахборот вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган мазкур матбуот анжуманида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар хусусида берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди. 
                                             Ўз мухбиримиз.