ҚОНУНБУЗАР АКА-УКАЛАР

2024 йил 12 июль куни соат 14:00 лар чамасида Оқдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори Ш.Рўзиев ва профилактика инспектори А.Ҳикматовлар, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг 2024 йил 1 июлдаги маъмурий назорат қоидаларини ўрнатиш масаласи муҳокама этилаётган фуқаро Ҳамидов Зокир (исми-шарифи ўзгартирилган)ни мажбурий келтириш ҳақидаги ажримини ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё тумани "Сўғончи" маҳалласида жойлашган жоме масжиди олдида уни туман суди биносига олиб кетмоқчи бўлишади. Лекин, Ҳамидов Зокир ва акаси Ҳамидов Зариф(исми-шарифи ўзгартирилган)лар ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишади. Шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан камситиб, ҳар-хил уятсиз, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилишади. Тортишув жараёнида ходимларнинг автомашинасига шикаст етказиб, уларга соғлигининг бузилиши билан боғлиқ бўлмаган енгил тан жароҳати етказиб, погонларини йиртиб, ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишади. Натижада З.Ҳамидовни судга мажбуран келтира олмасдан, хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур қилишган.      

Судда сўроқ қилинган судланувчи Ҳамидов Зокир айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, қуйидагича баёнот берди. 2024 йил 11 июль куни Оқдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори ўзининг хизмат хонасига чақирганлиги сабабли унинг хизмат хонасига боради. Шунда унга жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судига бориши кераклиги, унга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиши кераклигини айтади. У нима сабабдан маъмурий назорат ўрнатилишини сўраганида профилактика катта инспектори жавоб бермаганлиги туфайли,  шундан сўнг ташқарида турган акаси билан маслаҳатлашиб келаман, деб чиқиб кетиб қолади. У 2024 йил 12 июль куни Оқдарё тумани "Сўғончи" маҳалласида жойлашган жоме масжидга жума намозни ўқиш учун боради. Намозни ўқиб бўлиб ҳалқ билан бирга чиқиб келаётганида масжиднинг олдида ИИБ профилактика инспекторлари келиб камаридан ушлаганлиги, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг мажбурий келтириш ҳақидаги ажрими борлиги, шу сабабли мажбурий тартибда судга олиб боришларини айтишади. Шу вақти у ўзига тегишли автомашина билан боришини айтиб, "ДАМАС" русумли автомашинасининг олдига борганда акаси Ҳамидов Зариф ўзига тегишли бўлган "ДАМАС" русумли автомашинада келади. Укасини қаерга олиб кетаётганликларини сўрайди ва профилактика инспекторига қараб: -"Сан, барибир укамни қандай йўллар билан бўлса ҳам қамоққа тиқмоқчи бўлаяпсан, қилган иши учун жазосини ўтаб келди, бўлди энди тинч қўйинг-лар"- дейди. Ўша пайтда акаси уни олиб кетиб қаматиш чораларини кўрмоқчилар, деб ўйлаб асабийлашганлиги, шу сабабли бақир-чақир бошланиб кетганлиги, профилактика инспекторлари акаси билан бақир-чақир қилиб овора бўлиб турганида ўзи қўрққанидан қочиб кетади. ИИБ ходимлари унинг ортидан қувиб келиб ушлаб олишади. Ҳамидов Зокир бугунги кунда қилган ишидан пушаймон эканлиги, ходимларни ҳаммасидан кечирим сўрашлиги, акаси уни деб бу жараёнга аралашиб қолганлигини айтиб, қонуний енгиллик қилишни сўраб кўрсатма берди.

Суд ҳукмига кўра судланувчи Ҳамидов Зокирга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, жазоларни қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 3 йилу 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 

Судланувчи Ҳакимов Зарифга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59, 61 моддалари тартибида, жазоларни қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Синдор ЭРГАШЕВ,

туман прокурори ўринбосари, адлия кичик маслаҳатчиси.

Мавзуга оид: