СУҒОНЧИЛИК ТАШАББУСКОР ИНСОН

Зайниддин Раҳмонов асли Суғончилик. Ўзининг юриш-туриши, муомаласи ва ташкилотчилиги билан эл ўртасида катта ҳурмат-эътиборга эга инсон. Гарчи ўзи Тошкент давлат педагогика институтининг тарих факультетини тугатган бўлсада кўп йиллардан буён “Оқдарё савдо Янгиқўрғон” ташкилотида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ён-атрофда бўлаётган ўзгаришлардан ниҳоятда мамнун эканлигини юз-кўзларидан ҳам сезиш мумкин. Шу юрт, шу элим учун бор ғайратимни, қобилиятимни ишга солишим керак деган шиор остида тер тўкаётган Зайниддин ўтган йилдан бошлаб ташкилотчилик фаолиятини бошлаб юборди. “Опен бюджет”нинг 2023 йил 26 августдан 16 сентябргача давом этган даврида 9 минг 116 та овоз йиғиб бу борада ғолибликни эгаллади. Очиғини айтганда бевосита унинг ғайрат-шижоати ва ташкилотчилиги туфайли бу ютуқ қўлга киритилди. Натижада қишлоқни обод қилиш учун 1 миллиярд 320 миллион сўм ажратилди. Ҳозир Суғончи қишлоғига борсангиз агар шаҳарчага келгандай ҳис қиласиз ўзингизни. Қишлоқни ҳар бир кўчаси, яъни 6 километр масофадаги йўллар талаб даражасида сифатли асфальт қилиниб пиёдалар юрадиган йўллар ҳам таъмирланган.
Эътиборли томони шундаки, жорий йилда ҳам Зайниддин Раҳмонов ташкилотчилигидаги жамоа 11 мартдан 4 апрелгача давом этган “Опен бюджет” тадбирида 5 минг 126 та овоз тўплаб танловда ғолиб чиқишди. Қишлоқни ободонлаштириш учун давлат томонидан 1 миллиард 360 миллион сўм ажратилди. Бу маблағ Урадин қишлоғини ободонлаштиришга ажратилади. Шу ўринда танловда ғолибч иқиш ва қишлоқларни обод қилишда Суғончи маҳалласининг раиси Баҳодир Ҳасанов, фаоллар Олим Норқулов, учунчи сектор котиби Мақсуд Жўраев, Шербек Мардиев, Зопир Исаев, Хужоёр Исломов, Тўлқин Тўхлиев, Санжар Ҳайитов, Акром Тўхлиев сингари фидойи инсонларнинг хизматлари таҳсинга лойиқ бўлди. Бу фаол инсонлар барча ташкилий ишларда иштирок этиб кўчаларни равон бўлишида ўзлари бевосита иштирок этишди.
- Юртимиз кун сайин чирой очиб бораётганлигидан беҳад мамнунмиз, - дейди суҳбат чоғида Зайниддин Раҳмонов. – Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллик арафасида икки марта “Опен бюджет” да ғолиб чиқиб қишлоғимизни обод қилишдек хайрли ишга ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан ниҳоятда қувончимиз чексиз.
Бир сўз билан айтганда, обод бўлаётган Суғончи қишлоғининг барча аҳолиси ташкилотчи йигит Зайниддин Раҳмоновдан миннатдор бўлиб, унинг шаънига илиқ сўзларни айтишмоқда.
Ўз мухбиримиз.

Бугуннинг гапи Опен бюджетга овоз йиғиш осонми?
- 06 апр, 14:02

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00