Ҳоким ва ёшлар

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ САМАРАЛИ БЎЛДИ

1 декабрь куни «Янгиравот- 2» маҳалласида жойлашган 33-умумтаълим мактабида “Ёшлар  дафтари”га киритилган фуқароларимиз билан ҳоким ва ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва тумандаги тегишли ташкилотлар иштирок этган учрашувда ёшларнинг таклиф ва муаммолари эшитилди. 

Учрашувда ишга жойлашиш, интернет хизматини яхшилаш, уй-жой олиш, тадбир-корлик учун ер ажратиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда 30 га яқин ёшларнинг муро-жаатлари қабул қилинди.

Шунингдек, ёшларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида сўз юритилиб, “Ёшлар ва аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.  

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг аниқланган муаммоларини жойида бартараф этиш бўйича илгари сурилаётган сиёсати юзасидан сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

М.МУСАЕВ,

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи.


Мавзуга оид:
Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳаёт

  • 27 ноя, 13:46
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07