янги бинолар
ТУМАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ
22 декабрь куни туман давлат хизматлари маркази биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Мақсуд Қурбонов, нуронийлар, жамоат фаоллари иштирок этишди.
Тадбир давомида замонавий шароит-ларни ўзида мужассамлаштирган Давлат хизматлари марказининг инновацион биноси барпо этилишида ўз ҳиссасини қўшган “G’URUR INVEST” МЧЖ қурилиш жамоаси раҳбарига миннатдорчилик билдирилди
Марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган. Тўрт қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган марказга ташриф буюрувчилар учун кенг ва ёруғ, шинам хизмат залида қулай шарт-шароитлар яратилган. Электрон навбат тизими 5 та мониторда акс этиб туради, 16 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.
Ўз мухбиримиз.

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58