ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР ТИКЛАНДИ

Суд жараёнида жабрланувчи Барно Давурова ҳамда судланувчи Даврон Дагаровнинг ярашув тўғрисидаги аризалари қайтадан кўриб чиқилди ва жабрланувчи Барно Давурованинг ярашувга розилиги аниқланди.
Суд мажлисида сўралган судланувчи Д.Дагаров, ўзининг кўрсатувида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ўзи томонидан содир этилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят эканлигини, жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаганлигини, қилмишининг оқибатидан пушаймонлигини эътиборга олиб, ярашувга розилигини, уларнинг ярашувини тасдиқлаб, ўзига нисбатан бўлган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни билдириб баёнот берди.
Суд, судланувчи Даврон Дагаровнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, жабрланувчи ва судланувчининг ўзаро ярашганлиги ҳақида берган аризаларини, ярашув ихтиёрий эканлигини инобатга олиб, унинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 661-моддаси таъсир доирасига тушишлигини эътиборга олиб, судланувчи Даврон Дагаровнинг айблилик тўғрисидаги масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини ҳаракатдан тугатишликни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 423, 583-586-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан судланувчи Даврон Дагаровга нисбатан бўлган жиноят иши тарафлар ярашуви муносабати билан ҳаракатдан тугатилди.
И.ДОНИЁРОВ,
жиноят ишлари бўйича
туман судининг раиси.
Мавзуга оид:

АЛИМЕНТ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
- 26 май, 12:51

Инсон ва қонун
- 26 апр, 10:30

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05