Ёшлар фестивали
“ЁШЛАР ФЕСТИВАЛЛАРИ” ДОИРАСИДА “МЕНИНГ КАСБИМ” ЛОЙИҲАСИ
Касбига меҳрини берган одамлар орамизда кўп. Бундай кишиларни ҳар бир соҳада учратиш мумкин. Аслида инсоннинг ҳаловатда яшаши учун кўп нарсанинг кераги йўқ. Тинч тотув ҳаёт, меҳрибон оиласи, ўзи қадрлайдиган касб ва меҳнати ортидан турмуши фаровонлиги бўлса бас. Бу борада “Агробанк” Оқдарё филиали ходимларининг меҳнат қилиши учун яратилган қулайликлар, имкониятлар эътирофга сазовор.
Тизимнинг моддий техник базаси замонавий, илғор ахборот коммуникация технологиялари асосида иш юритиши ходимлар учун ўз ишидан мамнунлик ҳиссини уйғотади.
“Ёшлар фестиваллари” доирасида “Менинг касбим” лойиҳаси “Агробанк” Оқдарё филиалида ўтказилиши ҳам ўз ўрнида бу ердаги ходимлар ишидан мамнун эканлиги тадбир иштирокчиларида ёрқин таассурот қолдирди.