Адабиёт

«ЁЗУВЧИ»

Ҳикоя

Хонадан барчалари гурунглашиб шифохона ҳовлисига

чи қишди. Анов ва  қизи уларнинг ёнидан ўтаётиб ерга  қараганча бошларини кўтармадилар. Анов бирров бош кўтариб Самарга  қараб имо-ишорада нимадир демоқчи эди ҳамки,  қизи онасининг  қўлига бир уриб туширди-да, билагидан ушлаб, токи коптивасининг олдигача етаклаб борди, ва худди оқшомги воқеадагидек, онасини машинага мажбур ўтқазиб, эшикни ёпди ва  қулфлади. Ановхоним мушукдек юмшоқ бўлиб,  қизининг бирор ҳаракатига  қаршилик  қилмади.

Шифохона дарвозасидан биринчи бўлиб Ановни миндириб олган коптива, ортидан Шарофат онанинг ласеттиси, сўнгра туман ички ишлар бўлимининг хизмат машинаси  қатор бўлиб чиқиб кетишди. 

Тун бўйи “Анов” операциясини ЮТБда кўрган ИИВ ходимлари вилоят ИИБга, улар туман ИИБга  қилинган  қўнғироқлар даҳшатидан тонггача “начальник” ухламаган, ҳоким тажанг... Нега Самарқанд? Яна Миёнкол?  Қачонгача шарманда бўламиз, “оқсоқолни ишдан бўшат”, “ҳокимни  жавобини бер”, “миршабни  қурит” каби 

ура-урлар тонггача давом этди. Ниҳоят, тонг чоғида Шарофатхон тайёрлаган  интернет хабаридан сўнг барча

воқеалар ўзининг меъёрий, ҳуқуқий маромига тушиб, тегишли  мутасаддилар енгил нафас олишди. 

- Онангга раҳмат!, - деб юборди  туман ички ишлар бошлиғи интерьвю берган  журналист аёл Самарнинг онаси эканлигини эшитиб ва бирма-бир алоқага чиқиб, тепа ташкилотларнинг барига сиполик билан бўлиб ўтган воқеалар ҳақида   ахборот берди:

- Кечаси ижтимоий тармоқларидаги Ановхонимнинг ўзи оқсоқол ва миршабга туҳмат  қилганлигини, спиртли ичимлик истеъмол  қилган ҳолда ноқонуний ҳаракатларни содир этганлигини тан олди, айбига иқрор бўлди. ўзининг руҳий хаста эканлиги тўғрисида тиббий текширув ўтказилишини сўраб ариза берди. Ҳозирда ҳаракатда  бўлган барча даъво, шикоят аризаларини  қайтариб олди.  Қизи ҳам онасининг руҳий ҳолатини текшириш ва даволаш  тўғрисида ёрдам сўраб мурожаат этди.

Ахбороти  қабул  қилингач бошлиқ чуқур нафас олди ва елкасидан тоғ тушгандек енгиллашди. Туман раҳбар-ларининг Ановсиз, унинг аризаларисиз ишлаш ва яшашининг  қанчалар тинч ва гўзал эканлигини  тасаввур  қилиб роҳатланди. 

Соат эрталаб тўққиз, ички ишлар бўлимида ҳар кунгидек, одатий  аппарат йиғилиш ўтказилмоқда. Тумандаги 35 та маҳалланинг инспекторлари, терговчию ва бошқа ходимлар, навбатчи командир ҳам ичкарида. Негадир Самарни бошлиқ чақирмади. Ёрдамчиси уни  қабулхонанинг бурчагидаги стулга ўтқазиб  қўйди.

- Чақирса, кирасиз,- деди  ғалати оҳангда илжайиб. Орадан ярим соат ўтди, ҳамон чақирмаяпти. Аниқ, менинг муҳокамам бўляпти, навбатчи командир “айтганимни  қилмади, уйига обориб ташла десам, балнисага оборди” деб сайраяпти, ўйлади Самар. У  жонлантириш бўлимида тузилган далолатнома-ю, тушунтириш хатларини начальникка та қдим этиш учун диққат бўлар, ўша сонияни, ўзининг мутлақо айбсиз эканлигини тушунтиришни нақадар истамоқда эди, лекин булар нега  жим, яна нимадир бўлдимикин? Самарни яна худди,  жонлантириш бўлимидаги каби, вужудига секин титроқ оралай  бошлади. Худди, Анов  қулоғига “Тегма!” дегандек, бошини бир сарак  қилиб, кўзини юмиб очди. Шу пайтда паспорт бўлимининг бошлиғи Сулаймонов  қўлида битта паспорт ва бланкани кўтарганча, ёрдамчининг ҳай-ҳайлашига ҳам  қарамай, бошлиқнинг хонасига кириб кетди. Аппарат йиғилиши бошлангач, бошлиқнинг рухсатисиз ҳеч ким киритилмас эди. Сулаймоновнинг ортидан ёрдамчи кирди:

Ўртоқ начальник, Сулаймонов рухсатсиз, ўзбошимчалик билан...

- Яхшиликка ўғлим, яхшиликка, “срочний...срочний”. Ҳозир хушхабарни айтаман-у, кетаман. Сулаймоновнинг шотирдай кириб келиши ҳаммани ҳайратга солди.

 У тўғри начальникнинг ёнига келиб, унинг  қулоғига нимадир деб шивирлади. Ярим соатдан буён Самарни кутиб, “Озодлик” маҳалласида кечаси бўлган воқеани бошлолмай  турган бошлиқнинг чимрилган  қошлари ёйилиб, Сулаймоновга хитоб  қилди:

- Шивирламай айтаверинг, ахир бу ажойиб хушхабар-ку! Марҳамат, ахборот беришингиз мумкин.

- Сулаймонов даврага юзланди ва  қўлидаги паспортни кўрсатиб:

Ўртоқлар, манов... тойис... Анов туман пропискасидан чиқишга ариза берди.

- Тасдиқланди,- деди бошлиқ давом этиб,- энди бизнинг туманимизда Анов деган аёл яшамайди.

 Бошлиқ муҳрни урди. Йиғилишда ўтирган миршаблар, терговчи-ю, ходимлар ҳаммаси воқеани  қулоқма- қулоқ эшитишган-у, бошлиқнинг баёнотини кутиб туришган эканми, хурсандликларидан  қарсак чалиб юборишди. Самар  қарсак, кулгу ва тарсиллаган овоздан ҳайрон бўлди, нима  қиларини билмай яна ўрнидан туриб хонани айлана бошлади. Дарё тошса, ўрдакка не  ғам, вақт, вазифа  

қизиқтирмайдими дейман буларни, чапакларига ўлайми, нимани  қойиллатиб  қўйдингки, концерт  қурасан бу ерда?! Шунинг учун ҳам битта хотинга бас келолмай юрган экансан-да ҳамманг,  жаҳли чиқа бошлади Самарнинг. Битта фуқаронинг аризасига  35 та миршаб овора, оқсоқоллар  жиғибийрон, одамлар сарсон..э... Ичкарида эса, яна телефон  жиринглади, бошлиқ  гўшакни олгач, сакраб ўрнидан турди, салом берди,  қўнгироқ ички ишлар вазирлигидан эди, овози хонадагиларга ҳам аниқ эшитилди:

- Эшитаман ўртоқ генерал! У аёл туман тиббиёт диспансери рўйхатида туради, ўз ҳаракатига  қавоб беролмайди. Боз устига тўйдан маст ҳолда чиқиб  жиноят содир этган.

- Кўрдик, тармоқдаги раддия учун раҳмат, бу ҳолат республикамиздаги энг тезкор  жавоблардан бўлди, миршабни табриклаб  қўйинг, вазифасини аъло даражада бажаргани учун. Энди янада ҳушёрроқ бўлинг,  жинниман деб ҳар ишни  қилавермасин опахонимиз.

- Анов деган аёл бугундан бошлаб бизнинг туманда яшамайди, Тошкентга  жўнатиб юбордик,  қизи пропискадан чиқариб олиб кетди.

- Э, буёғи чатоқ бўлибди-ю. Ҳеч қиси йўқ. Биздаям янги миршаблар кўп... 

Бошлиқнинг юзига табассум югурди. Орадаги майин мулоқатдан иккала томон ҳам мамнун  бўлиб суҳбат тугади.

- Айтгандай,  қани бизнинг  қаҳрамонимиз? - деди 

бошлиқ капитанга, сўнг Сулаймоновга    қараб.

Сулаймонов ҳанг-манг бўлди: 

-  Қабулхонада бир йигит ўтирибди, шуми? Танимадим ҳар қалай, янгиларданми? Сулаймонов эшикни очди ва боя кираётганида ҳам шу йигитни кўрганини  эслади.

- Келинг,  қаҳрамон!

Ичкарида яна кулгу кўтарилди.

- Менми, - деди Самар эшикка яқинлашиб.

Ҳа,  қаҳрамон сизми? Яна кулгу эшитилди. 

- Мен Самарман...  Қаҳрамон эмасман.

Самар мажлис хонасига кириши билан кулгу чапакка айланди. Бошлиқ Самарга юзланди:

·  Қаҳрамонсан, йиллаб ишлаганлар эплолмаган ишни бир тунда тинчитдинг. Ота-онангизга раҳмат. Ановнинг тилини  топдинг. Навбатчилик  қандай ўтди, ахборотингни эшитамиз.

Самар ҳаяжонланиб, гапни  қаердан бошлашни билмай  қолди:

Ҳалиги... Анов... яна кулгу... хурсандчилик...  Ҳамкасблари илиқ табассум билан уни  қутлаб турганликларини кўриб Самар ўзини тутиб олди.

Навбатчи капитан гап отди: 

- Навбатчиликни ҳаққоний бажарди бу йигит. Ҳеч ким Ановнинг  қўлини ортига  қайириб, махсус машинага  

тиқолмаган. Бу  қаҳрамон шу ишни  қилди, фа қат уйига элтмасдан балнисага оборгани чатоқ бўлди, Анов  жинни бўлди  қолди. Онасини кўзига кўрсатдинг, болакай!

- Ановга онасини эмас, ўзимнинг онамни кўрсатдим, шу холос, - деди Самар камтарликни  қувликка  қориштириб.

Ўзингданам тилинг ўткирга ўхшайди сен болани, ҳа, - силкиниб кулди капитан.  

Капитаннинг ҳазилларига кўникиб  қолган ходимлар унинг гапларини яна маъқуллашди. Самар Анов ёзган тушунтириш хатлари, аризаларни  бошлиқнинг столига  қўйди. 

- Мен ҳам шу ҳужжатларни сўрамоқчи эдим, - деди бошлиқ Самарга  қараб ва инспекторларга уқтирди: - Олинглар, ҳар бир ходим ўзингизга тегишли хатларни олинг ва Ановнинг шикоят хатларини ҳамда у ҳақидаги шикоятларни зудлик билан ёпинг. Тергов ишларини ҳам ёпинг...

Инспектор ва терговчи ходимлар, ўзларига тегишли 

ҳужжатларни бир зумда бўлишиб олишди. Хурсандликларидан Самарга раҳматлар айтишди.

-  Қани  қаҳрамон, буёққа ўтирчи, яна бир гапинг борга ўхшайди сенинг,-деди бошлиқ Самарга ёнидаги  жойни кўрсатиб. Йиғилиш тугаб, барча ходимлар  хонани тарк этгач. 

- Мени  қаҳрамон деманг, отим Самар.

-  Биламан, ота ўғил,  қадаминг  қутлуғ келди, сафимизга хуш келибсан. 

- Барибир кўнглим тинчимаяпти.

- Нега?

- Шу...Оқсоқолга ва унинг хотинига оид ишларни бир ўрганмоқчи эдим. 

- Бунинг тарихи  жуда узун. Оқсоқолнинг ўзи нима дейди... истармикан ўтган ишларни кавламоқни.

Ўзи истади, ахир, у кишига ағдарилган  жиноят-у, туҳматлар тўғри баҳосини топиши керак-ку. Судланган деган тамғани кўтариб юриш оғир, ахир.

-  Жуда яхши. Айт, расман мурожаат  қилсин, ўзинг шу ғулланасан бу иш билан.

Шу бўлди-ю, Самарнинг бўлимдаги номи биринчи иш кунининг ўзидаёқ  Қаҳрамон бўлди. 

Оқсоқол ўз ишида  қолди, оқланди, хотини севган касбида ишини давом эттирмоқда, ушбу воқеа тумандаги кўпгина  қўрқоқ раҳбарларнинг ўрнини алмаштирди.

Тошкентдан келган хабарларга кўра Ановхонимнинг хотираси батамом заифлашиб, гапиролмайдиган бўлиб  қолибди. Фикрларини имо-ишора билан тушунтираётган экан. Фа қат, ора-орада анов...анов... сўзини талаффуз  қилар, судхўрлигини, юлғичлигини унутолмасдан бош бармоғини кўрсатгич бармоғига иш қалаб “пул-пул” деган овоз чиқарармиш холос. 

Ойгул МАМАТОВА.



Мавзуга оид:
Адабиёт

Адабиёт

  • 24 ноя, 11:44
«ЁЗУВЧИ»

«ЁЗУВЧИ»

  • 12 ноя, 12:00
«ЁЗУВЧИ»

«ЁЗУВЧИ»

  • 29 окт, 14:00
«ЁЗУВЧИ» Ҳикоя

«ЁЗУВЧИ» Ҳикоя

  • 23 окт, 11:19
«ЁЗУВЧИ» Ҳикоя

«ЁЗУВЧИ» Ҳикоя

  • 15 окт, 12:41