Мулоҳаза ДИЛДАГИ ГАПЛАР

Каттақўрғондан анча баландда жойлашган ушбу сув омборига Тожикистон тоғларидан сув келар экан. Шу сув омборининг атрофида айланиб болалар билан мириқиб дам олар эканмиз, ушбу гўшада ободонлаштириш ишлари олиб борилса, йўллари асфальт қилинса, жуда яхши дам олиш маскани бўлар экан, деб хаёлимдан ўтказдим.
Ана шундай ширин хаёллар билан саёҳатдан қайтар эканмиз, нохуш ҳодисанинг гувоҳи бўлиб қолдик. Иштихондан чиқишда бир Матиз машинаси Ласеттини орқасидан келиб уриб, йўлнинг чап тарафига ўтказиб юборди. Назаримда Ласеттини эгаси йўлга чиқиб кетган бир қора бузоқчадан қўрқиб, Матизни чап йўлига бурди шекилли... Айб иккала ҳайдовчида ҳам бор эди. Матизни эгаси жуда тез келаётган бўлса, иккинчиси уни келаётганлигини кўрмай қолди. Мен эса шу молларни узоқдан кўриб Дамасимни секинлатиб, четга олиб келаётган эдим. Қаттиқ зарбдан бузоқча ҳам орқага қайтди...
Бизлар 1976 йилда ДОСААФда ўқиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3 ой ўқиганмиз. Ҳар бир ҳайдовчи йўллардаги ҳар бир белгига эътибор қилиб, оралиқ масофани сақлаб юриши керак. Ҳозирги ёшларнинг кўпчилиги курсларда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олаяпти. Йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабларидан бири ҳам шунда.
Бир куни телевизорда кўриб қолдим. Пиёдалар ўтиш йўлаги бор жойда 3 та енгил машина қатор келаяпти. Тўртинчи бўлиб бир Ласетти "обгон"га чиқиб, она-бола йўловчиларни машина панасида кўрмай уриб кетди. Яхшиям тезлиги унча катта эмас эди. Бирдан 3 киши она-болани олдига чопиб келишиб, кўтариб олишди.
Яна бир катта фожиа. 4 та ёш ўғил болаларни бир нафари олийгоҳга ўқишга ўтишади. Ўқишни нишонлаш учун улар бир дўстининг енгил машинасида саёҳатга чиқишади. Овқатланиб, йўлда уйларига қайтишда хурсандчиликданми ёки кайфияти яхшилигиданми тезликни оширишади. Йўлда ҳушёрликни йўқотиб, бир катта машинани тагига кириб кетишади. 3 нафар ёш болалар воқеа жойида ҳалок бўлишади. Тўртинчиси эса реанимацияга тушади. У бечоранинг тақдири мен учун ноъмалум...
Бу нарсаларни ёзишимдан мақсад, машина рулига ўтирган одам доимо ҳушёр бўлиши керак. Ҳеч қачон спиртли ичилик ичмаслиги, йўл қоидаларига қатъиян риоя қилмоғи лозим. Айниқса, ёшларимизнинг ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олишларига асло йўл қўйиб бўлмайди.
Одамзод бир марта дунёга келади. Унинг баланд-пастига чиқиб, тўғри ва яхши яшашни ўрганинглар. Худо берган ҳаётни қадрига етиш керак. Худога шукурки, тинч-осойишта замонда яшаяпмиз.
Азиз ёшлар, фарзандларим! Китоб ўқишни ўрганинглар, чет тилларни ўрганинглар. Тил билган эл билади, деганларидек тилни билган ёшлар чет давлатларга бориб ўқиса ҳам, ишласа ҳам асло қийналмайди.
Сафар МАМАДАЛИЕВ,
Примкент МФЙ, Ўтарчи қишлоғи.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00