Нарх-наво
БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО ВА ЯРАТИЛГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР
23 декабрь куни туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, сектор раҳбарлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида Оқдарё деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолиятини, бозордаги маҳсулот нархларининг асоссиз ошиб кетмаслиги, санитария эпидемиология қоидаларига риоя этилиши ҳолатлари кўздан кечирилди.
Ўрганишлар жараёнида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг расталарда узлуксизлигини таъминлаш, маҳсулотлар нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан туман масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07