6 ойда 1 508 та жиноят иши кўриб чиқилди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида мамлакатимизда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан қасддан баданга енгил шикаст етказишда айбланган 1 686 нафар шахсга нисбатан 1 508 та жиноят иши кўриб чиқилди. 
Шундан 714 нафарига нисбатан айблов ҳукми, 4 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. 954 нафар шахсга тааллуқли жиноят ишлари эса тарафлар ярашганлиги муносабати тугатилган. 6 та жиноят иши бўйича 6 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.
Жазо тайинлаб, ҳукм чиқарилган 689 нафар шахснинг 107 нафарига жарима, 333 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 198 нафарига озодликни чеклаш, 47 нафарига озодликдан маҳрум қилиш ва 4 нафарига бошқа жазо турлари тайинланган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/19586) Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.
Мавзуга оид: