Хотин-қизлар ҳаётидан


ХОТИН-ҚИЗЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва бу орқали тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида  2-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган 40 соатлик қисқа муддатли ўқув курслари давом этмоқда. 

Яқинда Оқдарё педагогика коллежи биносида 40 соатлик қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган 160 нафар хотин-қизларга вилоят тадбиркорлик маркази директори С.Салимова ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликова  томонидан сертификатлар топширилди.

Эндиликда эса мазкур сертификатни қўлга киритган хотин-қизлар тижорат банкларидан имтиёзли равишда кредитлар олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлишди.


Давлат мукофоти совриндорлари ҳақида ҳикоялар


Мавзуга оид: