Долзарб
ПЕРОТЕХНИКА ВОСИТАСИ САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Халқимиз хонадонига шодлик ва бахт, фарзандларимиз ҳаётида унутилмас байрам ҳисобланган Янги йил байрами яқинлашиб келмоқда. Шу муносабат билан барчага шодлик ва бахт улашувчи байрамда ҳам нохуш ҳодисаларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган, айниқса, энг азиз бўлган фарзандларимиз ҳаёти учун хавфли ҳисобланган перотехника воситалари байрамни тинч-осойишта ўтишига салбий таъсир кўрсатиши ҳаммамизга маълум.
Вилоят миқиёсида Миллий Гвардия ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда перотехника воситаларини ноқонуний совдосига қарши рейд тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, шу каби тадбирлар ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 9-Алоҳида отряди ходимлари томонидан ҳам Оқдарё тумани ҳудудида олиб борилмоқда. Туманимиз аҳли ва фарзанларининг Янги йил байрамини тинч ва осуда ўтказишлари, ҳар бир оила ўз фарзандлари билан байрамни кўнгилдагидек нишонлашлари учун ўз ҳиссасларини қўшишмоқда.
Жорий йил 19 декабрь куни перотехника воситасини ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган, халқимиз фарзандларига хавфли ўйинчоқ сотаётган фуқаро (исми шарифи сир тутилган) ходимларимиз О.Усмонов ва Ш.Темировлар томонидан аниқланиб, тегишли тартибда жазога тортилди.
Бу каби тадбирларни уюштиришимиздан асосий мақсадимиз ҳар бир оила байрамни ўз фарзандлари ва яқинлари билан хушчақчақликда, байрамона руҳда ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратиб беришдир.
О.ИСМОИЛОВ,
Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси
9-Алоҳида отряд гуруҳ командири, катта сержант.

Жиноят ва тарбия
- 25 дек, 09:40