НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШНИНГ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ

Мамлакатимизда жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукм, ажрим ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини таъминлашда назорат тартибида иш юритиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини таъминланиши инсон ҳуқуқлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниши билан чамбарчас боғлиқ. Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида назорат инстанцияси судлари томонидан қуйи судлар қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини таъминлашни такомиллаштириш белгилаб қўйилган. Назорат тартибида иш юритиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш дунёдаги деярли барча мамлакатлар жиноят судлов тизимида юқори инстанция судларида иш юритиш институти мавжудлигини кўрсатади. Шу билан бирга, хориж давлатларида юқори инстанция судлари фаолиятининг ташкил этилиши, иш юритиш тартиби ва суд қарорлари шакли турлича бўлиб, уларни ўрганиш орқали шахс ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофазаси даражасини янада ошириш мумкин. Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда мазкур йўналишдаги процессуал қонунчилиги нормаларининг ижобий ютуқлари ва бу борадаги халқаро тажрибани ўрганиш асосида миллий қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимини топиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари кенг қамровли дастурий тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида "жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш; одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг процессуал асосларини такомиллаштириш; жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш, бир-бирини такрорлайдиган ваколат ва инстанцияларни қисқартириш"   каби муҳим вазифалар белгиланган. 
Назорат тартибида иш юритиш ҳукм, ажрим ва қарорларни қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини текшириш босқичига кириб, адабиётларда алоҳида ёки қўшимча босқич деб ҳам аталади. Бунинг асосий сабаби бу босқичнинг ўзига хос хусусиятидир. Бу хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
*қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ва қарорларни текширишнинг предмети ва процессуал тартибининг мавжудлиги; қонунда белгиланган ва назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган махсус субъектларнинг мавжудлиги; суд қарорининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги ёки адолатсизлиги тўғрисидаги назорат тартибида берилган шикоятларининг юридик кучга эгалиги; назорат протестининг про-цессуал асослари; назорат тартибида.
Жиноят ишлари бўйича суд иш юритувининг мазкур шаклига ижтимоий эҳтиёж қанчалик зарурлиги ўз ифодасини топган. Судларнинг қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ва қарорларни назорат тартибида қайта кўришнинг моҳияти уларда аниқланган камчиликларни тузатишдан иборат. Бунда суд қарори қайси суд томонидан қабул қилингани ва у қабул қилингандан сўнг қанча вақт ўтгани эътиборга олинмайди. Назорат тартибида иш юритиш ваколатига эга бўлган суд ишни тўла ҳажмда текшириб, кўрилган иш бўйича чиқарилган ва қонуний кучга кирган барча суд ҳукми, ажрими ва қарорларини қанчалик қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилади. Бу масалаларни ҳал қилиш борасида суд қарорларидаги камчиликларни аниқласа, назорат инстанция суди бу камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради ва шу йўл билан одил судловни амалга ошириш борасида қуйи судларнинг фаолияти устидан раҳбарлик қилади ва қонунларни бир хилда татбиқ этишни таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги "Жиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарорида "...назорат тартибида иш юритиш фақат апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича қўзғатилади"   деб белгиланган. ЖПКнинг 57-боби қоидаларига мувофиқ назорат суди инстанциясида суд 12 муҳокамасининг предмети бўлиб, назорат тартибида келтирилган протест асосида суд ҳукми ва бошқа қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш ҳисобланади. Муфассал қилиб айтганда, назорат тартибида иш юритишнинг предмети бўлиб қонунда белгиланган тартибда шикоят қилинган ҳолларда қонуний кучга кирган суд қарори ҳисобланади.
Назорат тартибида текширишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:  апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган ҳукм ва ажрим (қарор) устидан ЖПКнинг 498-моддасида кўрсатилган шахслар назорат тартибида шикоят беришлари мумкин (ЖПК 510-м.);  чиқарилган ҳукмлар ва ажримлар (қарорлар) билан бирга ишларни назорат тартибида кўриб чиқишга улар фақат апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилганидан ке-йингина йўл қўйилади (ЖПК 5102-м.); назорат тартибида кўриладиган ишлар доираси бошқа инстанцияларга нисбатан анча кенг,  судьянинг қарори, апелляция ёки кассация инстанциясининг ажрими, суднинг ҳукмни ижро этиш босқичида чиқарган қарорлари ва бошқалар назорат тартибида ишларни қайта кўриш предмети бўлиши мумкин; суднинг айблов ҳукми, шахсни асоссиз судланганлиги ёки жазони енгиллаштириш тўғрисидаги ҳукм ва ажримларини қайта кўриб чиқиш муддатларининг чекланмаганлиги;  Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай суднинг протест билдирилган ҳукми ва ажрими (қарори) ижро этилишини келтирилган протест назорат тартибида ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туришга ҳақлидир. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда мазкур шахслар жиноят ишини талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросини то улар юзасидан протест билдирилгунга қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Жонибек НОРБОБОЕВ,
 ИИВ Академияси 3-курс 
 318-гуруҳ  курсанти.