ЧЎМИЛИШ ҚОИДАСИ -САЛОМАТЛИК ГАРОВИ!

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, кунларнинг исиб бориши, табиийки, инсонларни салқин жойларга, хусусан, сув ҳавзалари томон бошлайди. Ёз фаслида нафақат болалар, балки катта ёшдаги кишиларни ҳам кун бўйи ариқлар, каналлар, сунъий ҳавзаларида кўрамиз.
Самарқанд вилояти ўзининг ажойиб, серҳосил ери, табиий иқлими, кўплаб анҳорлари, сойлари, дарё ва сунъий сув ҳавзалари билан республикамизда алоҳида ўрин тутади. Аммо афсуски, кўзларимизга қувонч бағишлайдиган бу манзаралар айрим ҳолларда нохуш воқеаларга ҳам сабаб бўлади. Сувнинг тез оқиши, сув сатҳининг чуқурлигига қарамасдан, сувда чўмилиш қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик ёки умуман сувда сузишни билмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдириш, тақиқланган сув ҳавфзаларида чўмилиш оқибатида сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳам учраб туради.
Бу борада Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари жойларга чиққан ҳолда ёз масумида ноташиш жойларда чўмилиш сабабли келиб чиқадиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.
Сузишни болаликдан, ёшликдан ўрганиш зарур. Ёш болалар сузишга ўрганса, организми ҳар томонлама ривожланади ва сувда учрайдиган фалокатлар, хавф хатарлар олди олинади. Чўмилиш болалар ва катталар учун чиниқишнинг асосий омили ҳисобланади. Сузишни билган одам ариқ, кўл, дарё, денгизда  маза қилиб чўмилиши мумкин. Сув организмда қон айланишини, айниқса вена қони айланишини яхшилайди, оксидланиш жараёнларини фаоллаштиради нерв ва мускул тизимлари тонусини оширади. У тана, оёқ мускуллари, елка камарининг бир меъёрда ривожланишига нафас олиш органларига яхши таъсир этади.
Болаларни ёки биринчи маротаба сувга тушган катта ёшдагиларни сузишга ўргатиш жойининг чуқурлиги 60-90 сантиметргача (белдан то кўкрак қафасигача) бўлиши керак. Бундай чуқурликда одам сувдан чўчимайди, чунки оёғи таянч нуқтага эга бўлади. Очиқ сув ҳавфзаларида сузишга ўрганишда, албатта сувнинг чуқурлги билан бирга, (оқим тезлиги минутига  10 метрдан ошмаслиги зарур). Ёз ойларида фарзандларимизни сузишга ўргатиш вақтини тўғри танлаш керак. Айрим ота-оналар куннинг иссиқ пайтидагина (соат 13.00-15.00) сузишга ўргатишга ёки чўмилишга  рухсат беришади. Аслида эса эрталаб соат 10.00 дан 12.00 гача ва кечқурун соат 17.00дан 19.00 гача қуёшнинг ультрабинафша нурлари кўп бўлади ва ана шу соатларда чўмилиш фойдали. Чўмилиш муддати 5 минутдан 25-30 минутгача давом этиши мумкин, унда боланинг ёши, сузишга тайёргарлиги, сувнинг ҳароратига эътибор бериб, сузиш муддати аста-секин оширилиб борилади. Ёз пайтлари катта ёшдаги болалар сув ҳарорати +18бўлганда, кичик ёшлардагилар +20+280дан кам бўлмаганда очиқ сув ҳавзаларида чўмилишлари  мумкин. Агар сувнинг ҳарорати 160 дан паст бўлса, чўмилмаслик керак. Сувга тушишдан олдин бош, кўкракни ҳўллаб сўнг шўнғиб олиш даркор.
Ҳали сузишни билмайдиган болалар кўпинча мустақил равишда сувга тушишга ва оддий машқларни бажаришга ҳам қийналадилар. Болаларни сувнинг чуқурлиги белигача келадиган жойда юришга ва сакраб-сакраб қўлларни ҳаракатлантириб, кўкрак қафасини чуқурликка кўниктириб бориш лозим.
Бизга маълумки,чуқроқ борган сари бола бошини сув сатҳидан баландроқ кўтаради, чунки сувни ютиб юборишдан чўчийди.  Бу ҳолатнинг олддини олиш учун болага чуқур нафас олиб, нафаси еткунча бошини сувга тиқиб туришини (кўзни юмиб ва очиб) оғиз-бурун орқали нафас чиқаришни ўргатиш керак. Сўнг болани қирғоққа чиқариб, чуқур нафас олдириб, сувга тик ҳолатда оёқларини букмай сакратиш ва бир оз сув тагида нафас олмай турғазиш лозим. Бола сув тагидаги бирор ўйинчоқни эгилиб тез олади,сўнгра шу уйинчоқни тиззаларини  букиб, кузини очган ҳолатда ўтириб, яна сув тагидан олади. Бу машқлар билан бола сувдан чўчимайдиган бўлади ва бошини пешонагача сувга тиқиб туришини ўрганади. Нафасни сувдан ким кўп тутиб туриш ва секин чиқариш мусобақасини машқ сифатида бериш мумкин.
Чўмилиш мавсуми бошланган. Чўкиш билан боғлиқ бўлган фожиага асосан ота-оналар, катталар тамонидан назорат бўшаштирилгани, маҳалла мактаб,  академик лицей ва бошқа хизмат ходимлари томонидан ёшлар орасида тушунтирилш ишлари қониқарсиз олиб борилаётгани, шунингдек, болаларнинг суза олмасликлари ҳам сабаб бўлади. Шуни эслатиб ўтиш зарурки, фақат Қутқарув ҳизмати бўлган жойлардагина чўмилишга рухсат этилади. Шунда бирор бир бахтсиз ҳодиса юз берса яъни бирор бир одам чўкса Қутқарув хизмати тезда ёрдамга келади.  Чўмилиш  жойини чеклайдиган, кўпириб оқаётган сувга шўнғиш мумкин эмас.
Чўкиш бу-нафас йўлларининг сув ва бошқа суюқликлар билан тўлиб қолиши оқибатида юзага келадиган ҳолатдир. Агар ниҳоятда чарчаган ёки сувда узоқ вақт қолиб кетган бўлсангиз, қорнингиз оч бўлса, чанқаган бўлсангиз, яқин орада касал бўлган, спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлсангиз, чўмилмаганнингиз маъқул.
Чўмилиш жараёнида томир тортишиб қолса, қўл панжалари томирлари тортишганда, тез ҳаракат қилиб, куч билан кафтни муштга бирлаштиринг, кескин ҳаракат билан кафтни очинг ва яна муштланг. Болдир мушаги тортишганда, қўлингиз билан тортишган оёғингиз тагини ушлаб олинг ва куч билан ўзингизга тортинг. Тос мушаклари тортишганда, оёғингизнинг тўпиғидан ташқи томонидан ушлаб олинг ва уни тиззада букиб, орқага елка томонига тортинг.
Баъзи болалар сузиш қоидаларига  риоя этмайдилар ёки сузишни билсаларда сувнинг чуқурроқ жойига тўсатдан бориб қолганда қўрқиб кетиб,палапартиш ҳаракатлар билан сузиб, чарчаб қоладилар. Ҳолдан тойиб, ёрдам сўраб чақираётган болани сузишни яхши биладиган одам қутқаришни талаб этилади. Бунинг учун ён-атрофда қутқарув шари ёки шиширилган резина баллон, матрас бўлса, уни чўкаётган бола томонга ирғитиш, сўнг унинг ёнига сузиб бориб, тинчлантириш керак. Агар ёнингизда сузаётган ўртоғингиз ҳолдан тояётганини сезиб қолсангиз, қирғоқдан ўйинчоқсимон шиширилган резина бўлса, уни олиб, ёрдамга боришингиз керак. Кучингизга, сузиш маҳоратингизга ишонсангиз, ҳолдан  тояётган ўртоғингиз қўлларини елкангизга қўйиб ёрдамчи предмет (баллон, сузиш тахтаси, копток) ёрдамида ёки ўзингиз брасс усулида сузиб, уни сувдан олиб чиқишингиз зарур.
Агар ёнинизда яна устароқ сузувчи бўлса, унда ҳолдан  тойганни икки киши ўртага олади, у иккала кишининг елкасидан ушлайди-да, оёқлари ёрдамида суза бошлайди. Ёрдам берувчилар эса брасс усулида сузиб, уни сувдан олиб чиқишади. Чўкаётган одамни сувдан олиб чиқишда жуда эҳтиёткорлик талаб этилади. Қутқариш усулларидан яна бир тури-унга орқа томондан сузиб яқинлашиш, сочи ва қўлтиғи остидан ушлаб, юзи билан тепага ағдариб, ўзининг ушлаб олишга йўл қўймаган ҳолда қирғоққа қараб сузиш. Ҳаракат усулларидан бири жабрланувчининг чангак қучоғидан ушлаб олишдир. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш жабрланувчининг аҳволига боғлиқ. Агар у ўз ҳушида бўлиб, юрак фаолияти ва нафас олиши сақланган бўлса, унинг бошини пастга эгган ҳолда қуруқ қия жойга ётқизиш ва шундан кейин ечинтириб, ҳўл ёки қуруқ сочиқ билан артиш керак. Имконияти билан унга иссиқ ичимлик (чой, ёши катталарга 1-2ош қошиқ спиртли ичимлик ҳам бериш мумкин) ичириб, иссиқ одеял билан ўраш ва дам олдириш талаб қилинади.
Агар, жабрланувчининг мустақил нафас олиши йўқ бўлиб юрак фаолияти сақланган бўлса унинг нафас йўллари тозаланиб иложи борича тезроқ сунъий нафас олдиришга киришилади. Вақтида ва малакали кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам жабрланувчининг ҳаётини асраб қолади.  Сувдан оқилона ва эҳтиёткорлик билан фойдалангандагина у бизнинг дўстимиз бўлиши мумкин.
Oqdaryo tumani favqulodda vaziyatlar
 bo’limi FVDT va FMFTXTB boshlig’i
 katta leytenant N.Saydanov
Мавзуга оид: