Маҳалла ва мурожаат

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси – амалда

МАҲАЛЛАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Республика ишчи гуруҳи масъуллари Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида тумандаги "Янгиравот-2", "Миёнқол", "Суғончи" маҳаллаларида бўлишди. 

Ташриф давомида мавжуд муаммо ва камчиликлар атрофлича ўрганилиб, туман мутасаддиларига маҳаллалар инфратузилмаси, оилалар муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларга жойида ечим топиш бўйича зарур топшириқлар берилди. 

Ишчи гуруҳ томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг давлат ташкилот-идоралари ўртасида тизимли ҳамкорлигини ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, республика ишчи гуруҳи вакиллари фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва мавжуд аниқланган масалаларни бартараф этиш бўйича тумандаги маҳаллаларда бўлишиб, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган  бандлиги таъминланмаган фуқароларни ўрганишди.

Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07