Халқ кутубхонаси ва "Ёш китобхонлар амфитеатри" фаолияти йўлга қўйилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таьминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусидаги давлат гранти 1-танловида Ўзбекистон халқаро "Олтин Мерос" хайрия жамоат фонди Оқдарё тумани муассасаси (Маҳалла аҳолисини китобхонликка жалб этиш мақсадида "Ёш китобхонлар амфитеатри"ни очиш, театр ҳузурида "Халқ кутубхонаси номли электрон кутубхона фаолиятини ташкил этиш" лойиҳаси учун) – 31 миллион сўм грант ғолиби бўлган эди.
28-sentyabr Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Ойгул Маматова томонидан ушбу грант асосида Ўзбекистон маҳалласида ташкил этилган Халқ кутубхонаси ва "Ёш китобхонлар амфитеатри"ни очилиш тадбири бўлиб ўтди.