CОЛИҚЧИ - ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари "Солиқчи - кўмакчи тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган. Шу ўринда "Солиқчи - кўмакчи" тамойилининг мазмун-моҳияти нималардан иборат, деган ўринли савол туғилиши табиий. Энг аввало, иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейинги босқичда асосий эътибор тадбиркорлик субъектининг оёққа туриб олишига, фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича кўмаклашишга қаратилади.
Тадбиркорлар фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига "Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи" тамойили доирасида солиқ органлари томонидан изчил ишлар амалга оширилиб келмоқда.
Бу тамойил доирасида туманда 1273 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шундан 428 та тасига кўмаклашиш зарурлиги, 845 тасига кўмаклашиш зарур эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорлик субъектларининг 182 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда, 41 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда, 28 тасига солиқ режимини танлашда, 31 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари, 26 тасининг 37 млн. 400 минг сўм бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда, 91 тасининг 87,3 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги бошқа ортиқча солиқ турларидан қоплаб беришда, 29 тасининг бошқа идора ва ташкилотларга боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашилди. 2022 йилнинг сентябрь ойида туманда ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сони 338 нафарни ташкил этди.
Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган холда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида этибор берилмоқда. 
Э.ВОРИСОВ,
туман давлат солиқ инспекцияси "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.