Божхона хабарлари

Божхона хабари


"ЖАРТЕПА" ЧЕГАРА БОЖХОНА 

ПОСТИ ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ТАРТИБИДАГИ ЮКЛАР ҲАРАКАТИ УЧУН ОЧИЛДИ


Самарқанд вилояти божхона бошқармаси мамнуният билан Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган "Жартепа" чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилади. 

Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган. 

Эндиликда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга бемалол экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин. 

Бу эса уларга қўшимча қулайлик яратиш билан биргаликда вақт ва харажатларини тежаш имконини беради. 

Пост орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат берилганида бу ҳақида қўшимча хабар берилади.


Вилоят божхона бошқармаси

ахборот хизмати.  


Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07