ФАН ОЙЛИГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА МУҲИМ ЖАРАЁН
Таълим муассаларида ўқувчилар саводхонлигини ошириш, уларни табиий фанлар - физика, кимё ва биология бўйича саводхонлигини ошириш бўйича ДТС талабларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириб бориш, уларнинг ушбу фанлар бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлиги, иқтидорли ва ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлиги, иқтидорли ва ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини амалиётга жорий этиш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 20 январь куни табиий фанлар ойлиги режаси асосида тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактабида физика, кимё ва биология фанларида фан ойлиги ҳамда PISA xaлқаро тадқиқотларга тайёрланиш доирасида очиқ дарслар ва шу билан биргаликда ўқув семинар ташкил этилди.
Очиқ дарслар ва семинарга туманнинг барча табиий фанлар ўқитувчилари ташриф буюрдилар.Ойлик доирасида ўқувчиларнинг ушбу фанлардан билимини синовдан ўтказиш, аниқланган бўшлиқлар устида ишлаш, фан ўқитувчиларининг ўзаро малака ва тажрибаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ноанъанавий дарслар ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини мустаҳкамлаб, ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда нечоғлик муҳим эканлигини теран англашга хизмат қилмоқда.
Дилафрўз Абдураимова,
туман халқ таълими бўлими табиий
фанлар методисти.
Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Таълим дастурлари
- 21 дек, 11:42

Таълим дастурлари
- 21 дек, 11:35