Ёшлар машғулотлари
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йил дастур доирасида туманда 480 нафар ёшларни ўқитиб, тадбиркорликка қамраб олиш режалаштирилган. Бизнес-тренингларда ўқиб сертификат олган ёшларга Микрокредитбанк туман бўлими орқали имтиёзли фоизларда кредит ажратилиши кўзда тутилган.
Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси туман бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ёшлар учун бизнес-тренингларда тадбиркорлик юритишнинг замонавий усул ва воситалари, сир-асрорларидан сабоқ олаётган ўқувчи-ёшлар учун бугун амалиёт дарси ўтказилди.
Амалий машғулот давомида ёшлар тумандаги "Joni Dali Soya Textil" МЧЖ га қарашли замонавий гидропоника усулидаги иссиқхонада олиб борилаётган иш жараёни билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлишди.

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58

тадбиркорлик дарслари
- 03 дек, 15:39