Пандемия сабоқлари

ЛОЙИШДА НИҚОБСИЗ

 ЮРГАНЛАР КЎП

АММО БУ МАСАЛАГА ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОР БЕРМАЯПТИ

Юртимизда карантин чоралари бекор қилингани йўқ.  Аммо айрим фуқароларимиз масъулиятни ҳис қилмасдан ўзини ҳам, бошқаларни  ҳам ҳурмат қилмасдан бемалол  ниқоб тақмасдан юришганликларини қандай изоҳлашга ҳайронмиз.

Айниқса, бундай манзаларни Лойиш кўчаларида кўп кузатиш мумкин.

Бироқ бундай қоидабузарларни аниқлаш ва чора кўриш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Эҳтимол мутасадди ташкилотларга бу борада юқоридан махсус топшириқ керакдир. Ахир биз юқоридан топшириқ берилса бажаришга ўрганиб қолганмизку. Шундай эмасми, масъуллар?

Кенжа БОТИР.