Светафор муаммоси

ЛОЙИШДА СВЕТОФОР ҚАЧОН ҚАЙТА ҚУРИЛАДИ?

Бу саволга туманда жавоб берадиган масъул раҳбарлар борми?

Хабарингиз бор, туман марказидаги Амир Темур номи билан аталувчи шоҳкўча кенгайтирилгунга қадар Лойишнинг икки жойида - “Марказий универмаг” ва туман Ички ишлар бўлими ёнидаги “Ўзбекистон” маҳал-ласига бориладиган чорраҳалардаги  светофор фаолият кўрсатарди. Бироқ марказий кўча таъмирланиб, кенгай-тирилганлигига бир неча ойдан ошган бўлишига қарамасдан светофорлар қуйилмаяпти. Биз бу ҳақда газета-мизнинг олдинги сонларида танқидий чиқиш қилган эдик. Афсуски, бу чиқишларимизга мутасадди ташкилотлар муносабат билдирмаган-лигини қандай тушуниш мумкин? Энг аянчлиси, универмаг олдида 45-умумтаълим мактабига ўтилаётган жойида йўл белигилари ўрнатилмаган. Кўчага пиёдалар ўтиши учун махсус белгилар қуйилмаган. Ваҳоланки, эрталаб мактаб ўқувчилари ана шу ердан ўтаётган пайтларида уларни ҳаётига нисбатан хавф содир бўлаётганлигини бир неча бор гувоҳи бўлдик. Айтишларига қараганда, ўтган шанба куни айнан шу ерда автоҳалокат содир бўлиб, оқибатда жавбрланганлар бор экан. 

- Икки набирамни 45-умумтаълим мактабига эрталаб олиб боришимга тўғри келади, - дейди Мустақиллик маҳалласида яшовчи онахон. Айнан универмаг ёнидаги йўлдан ўтиш ниҳоятда қийин кечяпти. Самарқанд томонидан кириб келаётган автомашиналар тезлигини шу қадар ошири-шадики, бундай ҳолатда бирор фалокат юз бермаслигига ким кафолат беради. Ваҳоланки, мутасаддилар бу ҳақда ўйлашлари керак эмасми? 

Бундай эътирозли фикрларни ўнлаб тумандошлардан эшитдик. Катта кўчанинг ёқаларига тезликни чекловчи йўл белгилари умуман қўйилмаган. Илгарилари Лойиш мар-казида ҳара-кат тезлиги 30-40 дея кўр-сатиларди. Афсуски, бун-дай белгиларни кейинги пайтларда кўрмаяпмиз. Бундан бир неча ҳафта муқаддам туман ҳокими шахсан ўзи мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига светофорни қайтадан олдинги жойига ўрнатилиши ҳақида топшириқ берган эди. Аммо негадир бу топшириқ орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамасдан, негадир бажарилмаяпти. 45-умумтаълим мактабига борувчи ўқувчилар қийналаётганлигини кўраёт-ган отаоналар ҳам бу ҳақда бизга кўп бор мурожаат қилишаяпти. 

Хуллас, бир сўз билан айтганда, Лойишда светофор қачон яна қайта қурилиб ишлай бошлайди. Бу саволга жавоб берадиган бирорта мард туманда топиладими? Биз мутасадди ташкилотлар бу масалага жиддий қарашларини сўраган ҳолда, мавзуга яна қайтишимизни эслатиб қўямиз. Буни унутмаслигимиз керак.

КЕНЖА БОТИР.


Мавзуга оид: