“Чақалоқ савдосини олдини олиш” юзасидан ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилди.

Ҳозирги жиноятлар таҳлилидан келиб чиқсак, расмий никоҳ орқали оила қурганлар эмас, кўпинча, никоҳсиз туғиб қўйган қизлар фарзандларини сотиши ҳолатлари аниқланган. Ҳомиладор бўлиб қолганини ота-онасидан яширади, маҳалла-кўйдан яширади. Бошқа вилоят ёки шаҳарга бориб болани туққач, туғдиришга ёрдам берган воситачилар орқали болани сотиш ҳолатлари кўп. Чақалоқ савдосининг кўпайиб бораётганига аксарият ҳолларда боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани, моддий кўмакка муҳтожлиги ёки турмуш қурмаган қизларнинг ҳомиладорлигини оиласидан яширишга уриниши сабаб бўляпти. Бундан ташқари, у фарзанд кўрмаган оилаларда чақалоқларни сотиб олишга эҳтиёж катталиги, болани сотишдан юқори моддий манфаат топиш имкони мавжудлиги, она ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб бола туғилгунга қадар ўтган вақт орасида чақалоқ савдосига йўл қўймаслик бўйича самарали механизм ва қонунчилик базасининг йўқлиги ҳам ушбу муаммонинг илдиз отишига замин яратяпти.
Чақалоқ савдосини олдини олиш мақсадида судлар томонидан меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказилиб, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга етказиб берилиб, уларни бу масалалар бўйича чуқурроқ маълумот олиш имконияти таъминланмоқда. 
И.А.Дониёров,
Жиноят ишлари бўйича 
туман судининг раиси