умумий твсиф
КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР
ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Оқдарё туманида 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 3559 тани ташкил қилиб, шундан 2017 таси ёки 56,7 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларида 2175 та (61,1 %), бошқа турдаги хизматлар кўрсатишда 322 та (9,1 %), савдо соҳасида 425 та (11,9 %), саноатда 312 та (8,8 %), қурилишда 153 та (4,3 %), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 78 та (2,2 %) ва бошқа соҳаларга тўғри келади. Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 95,3 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 9,6 фоизи хусусий корхоналар, 0,9 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар 84,8 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келади.
2020 йил январь-декабрь ойларида жами 380 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 333 та) бўлиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича уларнинг 29,7 фоизи савдога, 18,2 фоизи саноатга ва 27,6 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари соҳаларига тўғри келади. Ҳисобот даврида 86 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган.
С.АКРАМОВ,
туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30