Тилга эътибор

ИШЧИ ГУРУҲИ ЎРГАНИШЛАР 

ОЛИБ БОРДИ

Лойиш шаҳарчасининг  Амир Темур номидаги ҳамда "Ўзбекистон" кўчаларидаги реклама, эълон ва пешлавҳаларнинг имло хатосиз, давлат тилида бўлишини таъминлаш бўйича туман Ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борди.

Хорижий тилда ва имло хато билан ёзилган реклама, эълон ҳамда пешлавҳалар олиб ташланди. "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги ҳамда "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг мазмун моҳияти тўғрисида тадбиркорларга тушунчалар берилди. 

Туман ҳокимлигида ташкил этилган туман Ишчи гуруҳи томонидан ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, эълонлар, реклама ва бошқа ахборот матнларининг давлат тилида бўлишини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. 

Б.Исахонов.