Секторларда ободонлаштириш ишлари

ОБОДОНЛАШТИРИШ  ҚИЗҒИН

Жорий йилнинг 13 февраль куни эрта тонгдан туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан М-37 магистрал йўлининг "Пўлатдархон", "Тараққиёт", "Даҳбед" массивлари қисмида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, "Янгиравот-2" маҳалласи Уклан қишлоғида, "Миёнқол" маҳалласи ўулва қишлоғида, "Суғончи" маҳалласи Тепа Суғончи қишлоқларида ариқларни қазиш, дарахтларни буташ ва оҳаклаш, кўкаламзорлаштириш каби ободонлаштириш ишлари тегишли ташкилот ва маҳаллий аҳоли ҳамжиҳатлигида олиб борилди.

Айни кунларда 4-сектор ҳудуди "Миёнқол" маҳалласидаги ўулва қишлоғида ҳам сектор раҳбарияти бошчилигида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кўча ва хонадонлар атрофи тозаланиб, дарахтларга шакл бериш, оҳаклаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаолликнинг афзалликлари мавзуида тарғибот ўтказишяпти. Хасталикка чалинган, сурункали беморлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кекса нуронийлар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Мавзуга оид:
Саломатлик

Саломатлик

  • 21 янв, 14:51