ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ


ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 майдаги "Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги 418-сонли қарорига асосан Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфида Оқдарё педагогика коллежи ташкил этилган.
Коллежнинг қуввати 720 ўқувчини ўқитишга мўлжалланган бўлиб, унинг умумий ер майдони 5,5 гектарни ташкил этади ва 3 қаватли бош ўқув бино, 3 қаватдан иборат 200 ўринли ётоқхона, ошхона, 400 ўринли фаоллар зали, спорт зал, устахоналар, волейбол ва футбол майдонлари мавжуд.
Коллежда кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, ҳаёт давомида таълим олиш принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача бўлган муддатда  кундузги, сиртқи таълим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил  29 мартдаги 163-сонли "Профессионал таълим тизимида дуал таълимни  ташкил этиш чора -тадбирлари ҳақида"ги қарорига асосан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб дуал таълим  шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида ҳам амалга оширилади.
1.Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси. 
2.Мактабгача таълим ташкилоти ёрдамчи тарбиячиси. 
3.Кутубхонашунослик .
4.Мактабгача таълим, маиший масалалар 
  менежери (хўжалик мудири).
5.Жисмоний тарбия.
6.Мусиқа таълими (хореограф).
7. Ошпаз қандолатчи йўналишлари бўйича 2021-2022 ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилишни режалаштирган. 
Коллежда ўқиш истаги борлар коllеj.edu.uz электрон платформаси орқали 2021 йил 25 августдан 25 сентябргача ҳужжатларини онлайн топшириши мумкин.   
Профессионал таълим муассасасига ўқишга кириш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
1.  Электрон ариза - Мутахассислиги ёки касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни кўрсатган шаклда;
2.  Паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
3.  Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ёки профессионал таълим ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси;
4.  3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
5.  Коллежга қабул қилиш тўғрисидаги аризанинг "Ўзим ҳақимда қўшимча қуйидагиларни маълум қиламан" устунида ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (I ва II гуруҳ ногирони, "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчиси, кам таъминланган оиладан) қайд этилади.

Манзил:  Лойиш шаҳарчаси, Зарафшон кўчаси  84 уй. 

Тел: +99-866-492-60-94;   +99 8 93- 345-15-99.

Мавзуга оид: