Спорт ва ғолиблар

"СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ 

БИЛАН ЯША!"

Яқинда Каттақўрғон шаҳридаги Болалар ва спорт мактабида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида бадиий гимнастика тури бўйича туман биринчилиги ўтказилди. Ушбу мусобақада туманимиздаги Янгиқўрғон бадиий гимнастикачилари ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашди. 

ўолиблар диплом, медал ҳамда  эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мусобақа кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.


ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

14 февраль куни туман БЎСМ марказий спорт залида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида  Таэквондо ВТФ туридан 2002-2011 йилларда туғилган ўқувчи-спортчилар ўртасида БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа очилишида туман ЖТСБ бошлиғи Ш.Ашуров, БЎСМ директори А.Пўлатовлар иштирок этиб, қатнашчиларга омад тилади. Қизғин кечган мазкур мусобақада Оқдарё тумани, Самарқанд шаҳри ҳамда Каттақўрғон туманининг юздан ортиқ ёш спортчилари иштирок этишди.

Мусобақа якунида ғолибларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Мавзуга оид: