Депутат минбари

АЁЛЛАРИМИЗ  ЭЪТИБОРИМИЗДА

Президентимиз Ш. М. Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ўрнини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-табдирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳалла, туман, шаҳар кесимида "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" шакллантирилиши бўйича топшириқлар берилган эди.

"Аёллар дафтари"га киритилиши таклиф этилаётган хотин-қизлар рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш тўғрисида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Феруза Маликова депутатларга тегишли топшириқлар берган эди. Шунга кўра барча депутатларимиз ҳисобот беришдан олдин ўз ҳудудларига чиқиб, маҳаллаларда шакллантирилган "Аёллар дафтар"ларини назоратдан ўтказишди. Ҳар бир оилага бориб, ҳолатни ўрганиб чиқишди ва рўйхатга айрим ўзгартиришлар киритилиб, унинг ҳаққонийлиги таъминланди. 

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ижтимоий ҳолати юзасидан 9 та гуруҳга: яъни боқувчисини йўқотган ёлғиз она, турмушдан ажрашган, оилали, оила қурмаган, ногиронлиги, уй-жойга муҳтожлиги, ўзгалар парваришига муҳтож ва ҳоказо тоифаларга бўлиниб, 2021-2022 йиллар учун дастур тайёрланди. Сессияда прокуратура, ички ишлар, адлия ва суд органлари ходимлари ҳамкорлигида жойларда аёлларимизнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш, улар билан сайёр қабуллар ташкил этиш ишлари ва бошқа барча масалаларда "Йўл харитаси" тасдиқланиб  олинди.

Фароғат ШАРИПОВА,

туман кенгаши депутати.                                        
Мавзуга оид: