Хотира муқаддас
Аждодларимиз хотираси муқаддас
МАҲМУД ТОРОБИЙ КИМ БЎЛГАН?
МАҲМУД ТОРОБИЙ (Бухоронинг Тороб қишлоғи - (1238) - Бухорода мўғуллар зулмига қарши кўтарилган қўзғолон (1238) раҳбари. Ҳунарманд оиласида туғилган. ўалвирчилик билан шуғулланган, айни пайтда табиблик ҳам қилган. У кучли нуфузга эга, тасаввуф ғоялари билан таниш шахс бўлган. Бухорода мўғулларга қарши бошланган қўзғолонга машҳур уламо Шамсуддин Маҳбубийнинг таклифи билан раҳбарлик килган. Бухоро атрофида мўғулларга қарши бўлган жангда ҳалок бўлган. Қабри устига 13-асрда қурилган дахма ватанимиз мустақилликка эришгач, қайта таъмирланди. Маҳмуд Торобий ҳақида Ойбек "Маҳмуд Торобий" (1944) опера либреттоси ва дос-тонини, Асад Дилмурод "Маҳмуд Торобий" (1998) тарихий романини ёзган. Бухоро вилояти Жондор шаҳарчасида ҳайкал ўрнатилган.
ғзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Aсад Дилмурод асарларида тарихий мавзу ўзига хос ўрин тутади. Aдибнинг "Маҳмуд Торобий" романи бу ўринда алоҳида аҳамиятга эга.
Aсад Дилмурод бу романида Маҳмуд Торобийнинг руҳий дунёсини теран таҳлил этган ҳолда, ўша давр мураккаб ҳаётини, мўғул босқинчиларига эълон қилинган ғазавот ҳурлик, иймон-эътиқод курашига айланганини ҳаққоний тасвирлайди. Роман Маҳмуд Торобий қўзғолонининг 760 йиллиги муносабати билан китоб ҳолида нашр этилган. Бу қўзғолонда Маҳмуд Торобийнинг ёнида, энг аввало, синглиси Суйгуна Зебо, укалари Муҳаммад ва Aлилар курашади. Уларни Шамсиддин Маҳбубий қўллаб-қувватлайди. Душманлар Маҳмуд Торобийнинг рафиқаси Субуҳабибини ва ўғлини, синглисини ва Муҳиддин Камолни ўлдиришади. Лекин Маҳмуд Торобий чекинмайди. Бухоро ҳокими Жомғуржиннинг хотини, Чиғатойнинг жияни малика Гура Маҳмуд Торобийга кўнгил қўяди. У қўлидан келганича Маҳмуд Торобийни ҳимоя қилади. Бу йўлда ҳатто жон беради. Маҳмуд Торобий ўз ватандоши хоин Оловхон Юсуф томонидан ўлдирилади.
Бу ҳақида Aсад Дилмурод шундай фикр билдирган эди: "Маҳмуд Торобий ғаним қўлида эмас, ўз қавмидан чиққан, нурга эмас, зулматга талпинган калтабин ва жоҳил кимса қўлида ҳалок бўлиши романнинг энг оғриқли нуқталаридан биридир. ғша саҳифаларни битаётганимда юрагим сўнгсиз бир санчиқдан сирқираган… Кимга ачиниш керак, дейсиз. Кимга бўларди? Aлбатта, улус суянган ва эрк соябонига айланган фидойи инсон қонини ичган Оловхон Юсуфга-да! Бу муртад нафси қотил қурбони бўлди, шу боис унга нафақат ачинамиз, ундан нафратланамиз ҳам. Оллоҳ йўлида ғазавотга чорлаб, халқ озодлиги учун курашган Маҳмуд Торобий ўлими эса иззатли ўлимдир. У эътиқод ва эзгуликни ҳимоя қила туриб шаҳид бўлгани туфайли тарихда, халқ ёдида пок ном билан қолади.
Aсарнинг асосий ғояси озодликка интилиш. Озодлик дунёдаги энг бебаҳо бойликдир. Туғилиб ўсган ватанини ғанимлардан ҳимоя қилиш барчанинг фарзандлик бурчидир. Инсоннинг инсонийлиги унинг халқини ўйлаши, ватанпарварлигидадир. Юрт озодлиги йўлида курашган аждодларимиз хотираси авлодлар учун муқаддас ибрат мактабидир.
Хуршида ДAВИРОВA,
Навоий давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси.

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22