Таълим ва тарбия

   ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА

ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ

Юртимизда ҳунармандчилик қадимдан тараққий топган бўлиб, турли бежирим буюмлар яратиш, кундалик ҳаётда асқотадиган, шу орқали ўз меҳнати билан одамларга наф келтириш қадрият даражасига кўтарилган. ғзбек халқининг кўп асрлик тарихида халқ ҳунармандчилиги санъати турлари бой ва ранг-баранг маданий меросимизнинг энг ажойиб ва оммавий қисмини ташкил этади. Масалан: зардўзликни олайлик, бу ҳунармандчилик тури ҳам маданий меросимиз ҳисобланиб, ноёб зеб-зийнатлар, ҳар-хил зар иплар, матолардан тикилади. 

Ҳозирги кунга келиб зардўзлик ҳам бош-қа ҳунармандчилик турлари сингари тобора такомиллашиб бормоқда, ишлаб чиқариладиган буюмларнинг сони ортиб бормоқда. Бугунги кунда ғзбекистонда ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган буюмлар кенг миқиёсда оммалашиб келмоқда, ҳозирда улар ички ва ташқи бозор учун маҳсулот ишлаб чиқаришмоқда. Бу маҳсулотлар ўзининг сифати, бадиий жиҳатдан юксаклиги, табиийлиги ва миллий ўзлигимиз, тарихий анъаналаримизни ўзида уйғунлаштирганлиги билан ҳам юксак аҳамиятга эгадир.

   Шундай экан, биз ўқитувчилар ҳам шу соҳанинг бир вакили сифатида умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларимизга дарсларда ва дарслардан ташқари тўгаракларда халқимизнинг минг йиллик тарихига эга бўлган ушбу ҳунармандчилик анъаналари ҳақида тушунчалар бериш, қўл меҳнати билан турли хил амалий ишларни ўргатиш борасида ўз билим ва тажрибамизни ишга солмоқдамиз. Негаки, ўқувчиларимиз ҳунармандчилигимизнинг турли соҳалари билан яқиндан танишиш билан бир қаторда ўзлари мустақил равишда амалга оширишса, келажакда касб-ҳунарни эгаллашга бўлган қизиқишларини оширган бўламиз. 

  Хулоса қилиб айтганда, дарсда ва     дарсдан ташқари тадбирлар ҳамда фан тўгаракларида ўқувчиларнинг ижодкорлиги, дарсга бўлган қизиқишларини ошириш бизнинг асосий вазифамиздан иборатдир. Тажрибадан маълумки, қўл меҳнатида бирон бир буюмни ясаб ўз меҳнати маҳсулини кўрган ўқувчилар бундан ниҳоятда завқланишади ва яна бошқа нарсалар ясашга ошиқишади. Бундан ташқари бола ўзининг бўш вақтини фойдали қўл меҳнатини бажариш билан ўтказади. Ҳаттоки, уларнинг ота-оналари ҳам қизиқиб, фарзандлари билан биргаликда бажаришганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Нилуфар УСАНОВА,

19-умумий ўрта таълим мактаби технология фани ўқитувчиси.

Мавзуга оид: