Эмлаш бошланди

CОVID-19 - КОРОНАВИРУС 

ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ

Бугунги кунда CОVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Жорий йилнинг март ойи ҳолатига  дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 100 млн.дан ортган ва уларнинг 2 млн. нафаридан зиёди вафот этган. Ўзбекистон Республикасида касалланганлар сони  80000 дан  ошган ва соғайиш кўрсатгичи 99% ташкил қилиб  касалликни қайд этилиши давом этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининиг  маълумотларига кўра, дунёда 3 турдаги  коронавирус касаллик  чақирмоқда. Булар Британия, Жанубий Африка ва Бразилия штамплари  бўлиб, касалликнинг нисбатан оғир ва ўлим ҳолатлари кўпроқ кузатилмоқда.  

Ўзбекистон Республикасида CОVID-19  инфекциясига қарши кўнгиллилар орасида  эмлаш ишлари ўтказилиб яхши натижаларга эришилди. 2021 йилнинг март ойидан  Республика бўйича аҳоли орасида CОVID-19 инфекциясига эмлаш ишлари ўтказиш режалаштирилди. Биринчи навбатда касаллик юқиш хавфи юқори бўлган контенгентлар орасида эмлаш ўтказилади. 

1.  85 ёшдан юқори узоқ умр кўрувчилар.

2.  75-84 ёшдаги қариялар.

3.  65-74 ёшдаги кексалар.

4   тиббиёт ходимлари.

5.  сурункали хасталиги бор 18 ёшдан 

     65 ёшгача бўлган беморлар.

6. ички ишлар ходимлари, ҳарбийлар.

7.  ўқитувчилар ва боғча ходимлари.

8.  чет элга чиқувчи талабалар ва 

     меҳнат  мигрантлари.

Туман бўйича CОVID-19 инфекциясига  қарши 12000 дан зиёд эмланадиган фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Эмлаш ишлари аҳоли яшаш ҳудудларида, поликлиника, қишлоқ оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларида ташкил этилади. Туманда жами 24 та эмлаш пунктлари ташкил  қилинган ва керакли жиҳозлар биринчи ёрдам кўрсатиш дорилари билан таъминланган. Эмлаш жараёнида иштирок этадиган врачлар ва ҳамширалар вазифалари буйича тайёргарликдан ўтказилиб, тайёр ҳолатга келтирилди. Эмлаш ишлари ўтказишда сифати кафолатланган сертификати бор вакциналар ишлатилади. 

1. СПУТНИК V вакцинаси Россия давлатида ишлаб чиқарилган бўлиб, самарадорлиги 95%.

2. АСТРОЗЕНИКА вакцинаси Буюк Британияда ишлаб чиқарилган, самарадорлиги 92% .

3. Хитой вакцинаси  самарадорлиги 95 фоиз. CОVID-19 инфекциясига қарши курашнинг энг самарали йўли бу касалликка қарши эмлаш ҳисобланади. Эмланиш йўли билан биз CОVID-19 коронавирус инфекциясини аҳолига юқишни ва касалликка чалинган ҳолда ўлим ҳолатларини олдини олган бўламиз. 

Ҳурматли фуқаролар, сизларга CОVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлатишни тавсия қиламиз. Эмлашни хоҳловчилар ҳудудлардаги даволаш профилактика муассасаларида ишловчи тиббиёт ходимларига мурожат қилинг ва уларнинг тавсиясига кўра ўзингизни эмлатинг.

Нима учун хавф гуруҳидаги аҳоли биринчи навбатда эмланади, деган савол туғилиши мумкин. Негаки хавф гуруҳидаги 65 дан юқори ёшдаги шахсларда нисбатан иммунитети пасайган, турли хил касалликларга тез чалинувчан, жумладан, коронавирус инфекциясига ҳам кўпроқ шу ёшдаги аҳоли касалланади. Тиббиёт ходимларига эса беморлар билан мулоқот кўп бўлганлиги учун, ўқитувчи ва тарбиячилар кўпчилик билан мулоқотда бўлганлиги учун ва чет элга бориб келувчилар четдан касалликни ҳудудга олиб кирмасликлари учун биринчи    навбатда эмланиши керак.

Айрим пайтларда эмлашдан кейин ножўя ҳолатлар содир бўлиши мумкин.

Бугунги кунда Республикамизда 5000 дан зиёд кўнгиллилар орасида эмлаш ўтказилган. Эмланганлар орасида эмлашдан кейинги нохуш ҳолатлар аниқланмаган. Эмлашдан кейинги нохуш ҳолатлар бўлмаслиги учун эмланувчилар тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади ва фақат соғлом кишилар ихтиёрий тарзда эмланади.

Акбар БОЗОРОВ,

туман  СЭО ва ЖС бўлими  

эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудири.


Мавзуга оид:
Огоҳ бўлинг!

Огоҳ бўлинг!

  • 21 дек, 10:50