АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИДА АНЪАНАВИЙ ЯШАШ ЖОЙЛАРИ

Аҳолини рўйхатга олишда “Анъанавий яшаш жойлари” ўзида структуравий ажратилган ва мустақил жойни акс эттиради, у белгиланган жойда одамларнинг доимий яшаш учун мўлжалланган ва рўйхатга олиш вақтида бошқа мақсадларда тўлиқ фойдаланилмайди. Анъанавий турар жой хона ёки бир қатор хоналар бўлиб, капитал тузилишида ёрдамчи жойлар масалан; даҳлиз, йўлакларни ўз ичига олади ёки ўз конструксиясига кўра бундай бинонинг бир қисмини ажратиб олган бўлади. Ювиниш хонаси ва ҳожатхонанинг борлиги ва фақат у ерда истиқомат қилувчилар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиши шарт эмас.
Анъанавий яшаш жойида жой ажратилган ҳисобланади, қачонки, деворлар билан ўралган ва том билан қопланган бўлса, ва алоҳида шахслар ёки шахслар гуруҳи бошқа одамларнинг ухлаши, овқат тайёрлаш ва истеъмол қилиш ёки об-ҳаво ва табиатнинг салбий таъсирларидан ҳимояланиш имконига эга бўлса у мустақил ҳисобланади. Қачонки, унга кўчадан тўғридан-тўғри кириш имкони бўлса ёки умуман cоммунал ёки зина майдони, йўлак, галерея ёки ер участкасидан кириш мумкин бўлса шуни англатадики, яшовчилар унга кириш ва тарк этишида бошқа шахсларнинг жойларидан кесиб чиқишига зарурат бўлмайди.
         Анъанавий уй-жойлар банд, мавсумий яшаш учун фойдаланиладиган ёки иккиламчи; ваcант ёки рўйхатга олишга қамраб олинмаган яшовчиларгина бўлган сифатида таснифланиши мумкин.
  • Анъанавий уй-жой, агар бир ёки бир неча шахс учун одатий яшаш жойи ҳисобланса, улар меҳнат таътили ёки касалхонада бўлгани сабаб рўйхатга олиш вақтида бўлмаганидан қатъий назар, “банд анъанавий турар жой” сифатида белгиланади. Анъанавий уй-жой “яшовчиси” деганда мазкур жойда одатий яшаш жойига эга бўлган шахс тушунилади.
  •  “Иккиламчи ёки мавсумий фойдаланиш учун мўлжалланган” анъанавий уй-жой, ҳатто агар у рўйхатга олиш вақтида одатда бошқа жойда турувчи инсонлар билан банд бўлган тақдирда ҳам шундай таснифланаверади.
  • Анъанавий уй-жой, агар у сотув ёки ижарага таклиф қилинаётгани сабабли банд бўлмаса, ёки ташландиқ ёки бузиб ташлаш учун мўлжалланган бўлса, ёки қайта қўзғатилган ва ҳали банд бўлмаса, “вакант” сифатида белгиланади.
  • Анъанавий  уй-жой “рўйхатга олиш қамравига киритилмаган яшовчиларга бўлган турар жой” сифатида белгиланади, агар у рўйхатга олиш қамровига киритилмаган шахслар, масалан, ташриф буюрувчилар, қисқа муддатли мигрантлар чет эл ҳарбий хизматчилари, денгизчилар ва дипломатиc ходимлар ва уларнинг оиласи билан банд бўлса. 
                                                                                   Туман статистика бўлими
Мавзуга оид: