Огоҳ бўлинг!

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

Қутуриш - иссиқ қонли ҳайвонлар (ит, мушук, тулки, бўри, кемирувчилар) тишлаши, сўлакланиши натижасида юзага келадиган марказий асаб тизимини зарарлаш билан ва ўз вақтида олдиндан эмланмаса ўлим билан якун топадиган ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади.

Қутуриш касаллигини вируслар қўзғатади, резервуар ва манбалари ёввойи ҳайвонлар (тулки, бўри, кемирувчилар) ҳисобланади ва бу ҳайвонлар орасида вируслар доимий равишда сақланиб туради. Аҳоли яшаш пунктларида  касалликни асосий манбалари итлар, мушуклар ва айрим қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳисобланади. Барча  иссиққонли ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалинади. Одамга касаллик қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонларнинг тишлаши, сўлакланиши ва тирнаши натижасида юқади. Одамларда қайд этиладиган қутуриш касаллигининг яширин даври 7-кундан бир йилгача давом этиши мумкин, яна бу давр ҳайвондан жароҳат олган кундан бошлаб касаллик белгилари бошланишигача бўлган вақт ҳисобланади. Жароҳат юз, бош, бўйин, бармоқ учларида бўлса, касаллик яширин даври қисқаради, касалликниниг бошланиш даврида жароҳат жойи қичийди, торти-шади оғрийди.  Бемор тушкун ҳолатда бўлиб одамлардан ўзини торта бошлайди, иштаҳаси бўҚилади, қўрқув ҳисси пайдо бўлади ва 1-3 кун давом этади.

Касалликнинг қўзғалиш даврида қўрқиш ҳисси ошади, бемор сувдан, ёруғликдан, шамолдан, товушдан қўрқади, бўғилиб, талвасага тушади. Бундай ҳолат 2-6 кун давом этиши мумкин.

Касалликниниг фалажланиш даврида  қўрқиш ҳисси камаяди беморда секин марказий нерв тизими ишдан чиқади натижада бемордан кўплаб сўлак оқади, тана ҳарорати кўтарилади. Марказий нерв тизимининг нафас олиш, қон айланиши  ишдан чиқиши натижасида касалликка чалинган беморнинг ҳолати ўлим билан тугайди. Касалликни олдини олиш ҳар бир инсонинг ўз қўлида.

- Инсон ўзини ҳар қандай ҳайвонлар тишлашидан, сўлакланишидан, тирнашидан сақлаш керак.

- Уй шароитида ҳайвонларни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари, ҳайвонларни мунтазам ветеринария кўригидан ўтказиш, касалликларга қарши белгиланган муддат-ларда эмлатиш, ҳайвонларни боғлиқ ҳолда сақлаш, ҳайвонлар сақланадиган жойларни  кимёвий зарарсизловчи воситалар ёрдамида зарарсизлаб туриш лозим.

- Ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик, ҳайвонлар билан  ўйнашига йўл қўймаслик. 

- Ўайвонлардан жароҳат олган ҳолларда зудлик билан хўжалик совуни билан тоза сувда ювиш, тоза боғлам қўйиш  ва кечиктирмасдан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қутуриш касаллигини олдини олиш учун  махсус профилактика - эмлаш ҳисобланади.

Жароҳат олган бемор шифокорга мурожаат қилган заҳоти улар қутуриш касаллигига қарши эмланади. Эмлаш жараёни қанча эрта, ўз вақтида бошланса натижаси шунча юқори бўлади.

Аксарият ҳолларда кишилар ҳайвон-лардан  жароҳат олган вақтида жароҳат жойини хўжалик совуни билан ювмайдилар ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилмайди ёки жароҳатлангандан сўнг 4-5 кунларида мурожаат қилишади ва баъзи ҳолатларда умуман мурожаат қилинмайди. Бундай ҳолатлар жароҳат олган беморлар орасида қутуриш касаллиги содир бўлишига сабаб бўлиши мумкин. 

Маҳаллаларда хонадонларда ит сақловчи фуқаролар ит сақлаш қоидаларига риоя қилмайдилар. Белгиланган тартибда 2 та 3 та ва ундан кўп итларни бўш юриши аҳоли орасида ҳайвонлардан жароҳатланиш ҳолатларини кўпайишига сабаб бўлмоқда .

Фуқаролар ҳайвонлар тишлаши натижа-сида ҳам жисмоний, ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўради. Бунинг натижасида қутуриш касаллигининг  юқиш хавфи туғилади.

Ҳурматли фуқаролар, ҳайвонларни санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда сақланг,  ўзингизни, оиланизни қутуриш касаллигидан асранг.

А.БОЗОРОВ,

туман санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим шифокори. 


Мавзуга оид: