ЭЛ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА Нодир МАМАТКАРИМОВ, туман ҳокимининг ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

Туманимиз ҳудуди ўзининг такрорланмас Инвестиция жозибадорлиги билан вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. 2021 йил ҳудудий инвестиция дастури доирасида  умумий қиймати 157,6 млрд сўм бўлган 40 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 543 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. 
Муҳтарам Президентимиз томонидан ин-весторларга кенг имкониятлар яратиб бериш тўғрисидаги кўрсатмаларини сўзсиз ижро этилиши натижасида жорий йилда туманда инвестицион муҳитимиз яхшиланди. 
Жумладан, жорий йилда туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳозирги кунга қадар 3,1 млн. АҚШ   доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди.  
Масалан, "OQDARYO PLANKTON" МЧЖ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 2,5  млн. доллар ўзлаштирилиб, қўшимча 20 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Туманнинг ташқи савдо айланмаси 1 ноябрь ҳолатига 36.6 млн. АҚШ долларини (шундан, экспорт - 18 млн. АҚШ доллари, хорижий кредит линияларидан - 470 минг АҚШ доллари, импорт - 18,5 млн. АҚШ долларини) ташкил этди.
Экспортёр корхоналарга берилган имтиёзлар, жумладан транспорт харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш, қўшимча қиймат солиқ суммаларини қайтариб тўлаб бериш эвазига туманда 3-чорак давомида 5 та янги экспортёр корхоналар жалб қилинди.
Ушбу корхоналар томонидан 3 млн. АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, экспорт географияси 22 та давлатга етказилди. Экспорт бажарилиши 10 ойда 18 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119 % га яъни 2,8 млн. АҚШ долларига ошди.
Бундан ташқари 3-чорак давомида ҳудудий инвестиция дастури доирасида 29,5 млрд. сўмлик лойиҳалар ишга туширилиб 150 та янги доимий иш ўринлари яратилди.
Жумладан, "ASR IMKON TEXTILE" МЧЖ томонидан умумий қиймати 14,8 млрд. сўмлик ўз маблағлари ҳисобидан тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси қисман ишга туширилиб, ҳозирги кунда 100 нафар ишчилар фаолият юритмоқда.
Тумандаги "Vaksina Farm Medikal" МЧЖ, "Asr Imkon Tekstile" МЧЖ ва бошқа корхоналар   томонидан чет эл мамлакатларидан   жами 18,5 млн. долларлик ускуна ва хом-ашёлар   импорт сифатида киритилди.
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муҳтарам Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи баёнида тасдиқланган  Дастурига асосан умумий қиймати 157,6 млрд. сўмлик 40 та лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб берилган бўлиб, январь-октябрь ойларида ҳудудий дастур доирасида умумий қиймати 93.5 млрд. сўмлик бўлган 27 та лойиҳалар ишга туширилиб, 240 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари ҳудудий дастур доирасидан ташқари умумий қиймати 31,7 млрд сўмлик 13 та лойиҳалар ишга туширилиб, 84 та янги иш ўринлари яратилди. 
Жумладан:
- саноат соҳасида 63,8 млрд. сўмлик 9 та лойиҳалар ишга туширилиб, 210 та иш ўрни;
- хизмат кўрсатиш соҳасида 34,1 млрд. сўмлик 17 та лойиҳалар ишга туширилиб, 66 та иш ўрни;
- қишлоқ хўжалиги соҳасида 27,2 млрд. сўмлик 14 та  лойиҳалар ишга туширилиб, 48 та иш ўринлари яратилди.
Йил якунига қадар қиймати 29,0 млрд. сўмлик 9 та лойиҳалар ишга туширилади ва қўшимча 82 та иш ўринлари яратилади.
(Амалга оширилиши лозим бўлган 4,5 млрд сўмлик 2 та лойиҳа 2022  йилга ўтказилди, 11.1 млрд. сўмлик 2 та лойиҳа истиқболсиз деб топилиб, ўрнига ўрин лойиҳалар тақдим этилди).
Масалан, ҳудудий инвестиция дастури доирасидан ташқари ишга туширилган "DIL-FAR EKSPORT" МЧЖ томонидан 11,0 млрд. сўм ўз маблағлари ҳисобига пахта чиқиндисини қайта ишлаш фаолияти йўлга қўйилиб, қўшимча 30 нафар иш ўринлари яратилди ҳамда ҳозирги кунга қадар ушбу корхона томонидан 2.8 млн. долларлик қайта ишланган маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.
2022 йилда ҳам инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, ушбу лойиҳаларда янги иш ўринлари яратиш, бўйича ҳам ишларни амалга оширамиз. Шундан келиб чиққан ҳолда:
Биринчидан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида   2022 йилда умумий қиймати 304 млрд. сўмлик (шундан, 157,8 млрд. сўм ўз маблағи, 138,8 млрд. сўм банк кредити, 0,7 млн. доллар хорижий кредит линиясидан,) 37 та лойиҳалар амалга оширилади ва доимий 409  та  мавсумий 100 та янги иш ўринлари яратилади. Жумладан:
- саноат соҳасида 28,4 млрд. сўмлик 6 та лойиҳаларда 76 та иш ўрни яратилади. 
Масалан, "Yomato" МЧЖ томонидан 11 млрд. сўм ўз маблағлари ҳисобига бир марталик идишлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ҳамда ушбу корхона томонидан умумий қиймати 15 млрд. сўм бўлган бир марталик шприц ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 30 нафар иш ўрни яратилади.
"XXI BREAD FACTORY " МЧЖ томонидан озиқ-овқат саноатини ривожлантириш учун умумий қиймати 10,7 млрд. сўмлик ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 10 та иш ўрни яратилади. Хизмат кўрсатиш соҳасида 260,7 млрд. сўмлик 26 та лойиҳалар ишга туширилади, 304 та иш ўрни яратилади.
Масалан, "OQDARYO TABOBATI" МЧЖ томонидан 33,0 млрд сўмлик диагностика, неврология, кардиология, физиотерапия ҳамда лаборатория хизматларини кўрсатишни ташкил этиш эвазига 100 нафар иш ўрни яратилади.  
"OQDARYO STROY HOUSE" МЧЖ томонидан 4,0 млрд. сўмлик қурилиш материаллари савдосини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиб 8 нафар иш ўрни яратилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 15,1 млрд. сўмлик 5 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 29 та иш ўрни яратилади.
Масалан,  " IYMONA SOF PARRANDA " МЧЖ  томонидан умумий қиймати 2,0 млрд. сўмлик   паррандачилик  хўжалигини кенгайтириш ло-йиҳаси ишга тушиши ҳисобидан 5 та янги доимий иш ўрни яратилади.
Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш яъни аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ташаббускор Исмоилова София томонидан умумий қиймати 28 млрд. сўмлик диагностик марказ ҳамда тиббий хизматларни ташкил этиш лойиҳаси ҳисобига қўшимча 50 та янги иш ўрни яратилади.
Экспорт борасида тумандаги такрорий экин сифатида 7000 гектар экиладиган ер майдонларига экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилишини ва экспортга чиқариш чоралари кўрилади.
Бугунги кунда фаолият кўрсатмаётган ва бўш турган 60 та объектлар бўйича инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилади ва ушбу ло-йиҳаларни амалга ошириш чоралари узлуксиз таҳлил қилиниб, ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.