МЕҲНАТДАН КЕЛСА БОЙЛИК...

Томорқанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланган киши асло кам бўлмайди. Бобур маҳалласининг Муллақўрғон қишлоғида яшовчи Баҳриддин Ёқубов ҳам бу борада етарли тажриба тўплаган деҳқонлардан ҳисобланади.
- Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманига кўп борганлигим туфайли ва уларнинг тажрибаси асосида 3 сотихли иссиқхонадан ҳар йили ўттиз миллион сўмгача даромад олаяпмиз, - дейди миришкор деҳқон Баҳриддин ака Ёқубов. - 2021 йилда ўттиз миллион кредит эвазига замонавий, барча шароитларга эга бўлган иссиқхона барпо этдик. Ўтган йили сара бодринг уруғини қадаб, униб чиққан ниҳолларни мутахассисларнинг тавсиялари асосида парваришладик. Бодринг ҳосили биз ўйлагандан ҳам мўл бўлди. Ўтган йилнинг ўзида олти тонна 200 килограмм ҳосил йиғиштириб, соф йигирма олти миллион даромад олиб, давлатдан олган кредитимизни бир йилнинг ўзида қопладик. Жорий йилнинг март ойида иссиқхонага бодринг уруғларини қадаб, талаб даражасида парваришладик. Натижада қирқ кун ўтгандан сўнг экинлар ўсимлик ҳосилга кирди. Айни пайтдагача беш тоннадан ортиқ ҳосил олиб, ўн олти миллион сўм даромад қилдик. Иссиқхонамизда ҳали ҳосил чўғи баланд. Октябрь ойига қадар етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиб эл дастурхонига етказиб бермоқчимиз. Мўл ҳосил етиштиришимизда оила аъзоларим, келинларим Дилдора ва Сарвиноз яқиндан ёрдам беришаяпти.
Баҳриддин ака бу йил қишда ҳам мўл ҳосил олишни кўзламоқда. Тажрибали деҳқоннинг сўзларига қараганда, чет эл технологиялари асосида яратилган, кўмирга мўл-жалланган замонавий печ ҳамда токли поллар ўрнатишни режалаштирмоқда. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги ходимлари байрамида унинг томорқадаги тадбиркорлиги ва меҳнатсеварлиги учун "Энг намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирланди. Агар йўлингиз тушиб, мазкур хонадонга келсангиз, у ердаги сарамжон саришталик, гуллар ва райҳонларнинг ифори хонадон гўзаллигидан баҳра олиб кўнглингиз яйрайди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, хонадон биносининг тўрида чорва моллари учун мўлжалланган махсус оғилхона ва паррандалар учун ҳам кўчма катаклар қурилган.
Хулоса қилиб айтганда, деҳқончилик ва чорвачилик орқасидан оила тўкинчилигини таъминлаётган, ўзининг ҳалол меҳнати билан кўпчиликка намуна бўлаётган тадбиркор Баҳриддин Ёқубовнинг келгусидаги барча ишларига омад тилаймиз.
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Муаллиф олган сурат.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00