ЭЪЛОН: “ОНАЛАР КУЙЛАГАНДА...!”


Оқдарё туман ҳокимлигининг маданият бўлими ҳамда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Оқдарё наволари” мумтоз ва фольклор этнографик ансамбли халқимиз хизматида.  

Оқдарё туман ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар бўлими “Оқила аёллар” ҳаракати  ташаббуси билан Халқаро хотин-қизлар куни – 8 март байрамига бағишланган “ОНАЛАР КУЙЛАГАНДА...!” номли тўрт кунлик байрамшоу концерт дастурини эълон қилади. 

Концертлар санаси, вақти ва манзили: 

1.Мустақиллик, Лойиш, Оқдарё, Пичоқчи, Янгиобод, М.Бобур, Ўзбекистон, Наврўз, Кумушкент, Олчинтепа маҳаллалари учун концерт дастури Лойиш шаҳарчаси, Педколлеж биносида 1- март куни соат 10:00 да бошланади. 

2. Гўзалкент, Пўлатдархон, Тараққиёт, Пахтаобод, Бошдархон, Чорбоғ, Даҳбед, Навоий, Бозоржой маҳаллалари учун концерт дастури Даҳбед шаҳарчаси, 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби  биносида 2- март куни соат 10:00 да бошланади. 

3. Галаравот, Турон, Суғончи, Янгиқўрғон, Янгиҳаёт, Амир Темур, Ойтамғали, Янгиқишлоқ маҳаллалари учун концерт дастури  Янгиқўрғон маҳалласи,  маданият уйи биносида 3- март куни соат 10:00 да бошланади. 

4. Авазали, Миёнкол, Примкент, Истиқлол, Темирак, Учтепа, Узунқишлоқ, Зарафшон маҳаллалари учун концерт дастури  Авазали маҳалласи, 56-мактаб (собиқ педколлеж) биноси фаоллар залида   4- март куни соат 10:00 да бошланади.

Чипталарни   маҳалла фаоллари, оқила аёллар жамоаларидан олишингиз мумкин, чипта нархи 20 минг сўм.

Марҳамат “ОҚДАРЁ НАВОЛАРИ” сизнинг хизматингизда.  ”ОНАЛАР КУЙЛАГАНДА...!” байрамона ҳордиқ олинг! Бахт ва баҳор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Оқдарёликлар!

                     Концерт дастурининг ташкилий қўмитаси.