Халқимизга хизмат қилиш олий мақсадимиз

Мамлакатимизда 2022 йил – инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилинди. Бу ҳақда Президентимиз шундай деди:“Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади”.
    Дарҳақиқат, фаол маҳалла бу – катта тушунча. Фаоллик фақат маҳалла ҳудудини, инфратузулмасини обод қилиш эмас, балки шу маҳаллада яшовчи аҳолини, кексаю ёшни жамиятда фаол бўлиши, юртга нафи тегиши, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиши, билимли васалоҳиятли бўлиши демакдир. Ҳар бир фуқаро ўз маҳалласи билан фахрланиши керак. 
  Бугунги кунда туманимиз  бўйича 35 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатмоқда. Маҳаллаларнинг моддий техник базасини яхшилаш энг долзарб вазифаларимиздан бири эди. Шу мақсадда ўтган йилимизнинг 10 ойи давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Маҳаллаларнинг 2 тасида  (Мустақиллик, Ойтамғали) биносининг эгалик қарори ва кадастр ҳужжати мавжуд бўлиб, қолган 33 та маҳалла фуқаролар йиғини ўз биносига эга бўлмаган эди. 2021 йил давомида 27 та (Янгиравот-2, Кумушкент, З.М.Бобур, Оқдарё, Пичоқчи, Янгиобод, А.Навоий, Бозоржой, Олчинтепа, Пўлатдархон, Пахтаобод, Лойиш, Турон, Суғончи, Янгиҳаёт, Янгиқишлоқ, Амир Темур, Наврўз, Авазали, Миёнқол, Примкент, Темирак, Учтепа, Узунқишлоқ, Янгиравот-1, Даҳбед) маҳалла фуқаролар йиғинларида эгалик қарори ва биноларнинг кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилди 
   Тумандаги 3 та (Бошдархон, Янгиқўрғон, Истиқлол) маҳалла фуқаролар йиғинлари турли хил ташкилот ва тадбиркорларнинг биноларида фаолият олиб бормоқда, 4та: Галаравот, Ўзбекистон, Чорбоғ ва Тараққиёт маҳалла биносининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 
   Туманда 2021 йил 11 ойи давомида 8 та (З.М.Бобур, Наврўз, Лойиш, Янгихаёт, Пахтаобод, Миёнқол, Бозоржой, Суғончи) маҳалла фуқаролар йиғини биноси янгитдан намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилди. 
   Маҳалла фуқаролар йиғинларининг мебель жамланмасига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2021 йил 11 ойи давомида 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари 1тадан комплект мебель жамланмаси билан таъминланди. 
   Тумандаги замонавий лойиҳалар асосида қурилган 12 та (Пўлатдархон, Лойиш, Наврўз, Янгиҳаёт, Авазали, Оқдарё, Ойтамғали, Суғончи, Мустақиллик, З.М.Бобур)  маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини 30 хил турдаги деворий стендлар (Давлат рамзлари, Маънавият-маърифат хонаси учун алоҳида, Маҳалла раиси ва 3 та ўринбосарларининг вазифалари, маҳалладаги мавжуд комиссияларнинг вазифалари ва маҳалла структураси акс этган) деворий стендлар билан таъминланди.
  Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 9 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилган, 2 тасига туман маҳаллий бюджетидан маблағ ажратилиб (Мустақиллик, Янгиравот-2) тўлиқ реконструкция қилинди. Бино тўлиқ таъмирланди, қолган 7 та (Оқдарё , Янгиобод, Олчинтепа, Амир Темур, Авазали, Примкент, Янгиравот-1) маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги ҳомийлар ҳисобидан жорий таъмирдан чиқарилди.
   Тумандаги 24 та (Мустақиллик, Пичоқчи, Янгиобод, Кумушкент, Янгиравот-2, З.М.Бобур, Даҳбед, Бозоржой, Олчинтепа, Пўлатдархон, Тараққиёт, Пўлатдархон, Пахтаобод, Бошдархон, Чорбоғ, Лойиш, Турон, Суғончи, Янгиҳаёт, Амир Темур, Ойтамғали, Наврўз, Авазали, Темирак) маҳалла фуқаролар йиғинлари 2021 йилда 1 донадан компютер жамланмаси билан таъминланган бўлса, жорий йил 35 та маҳалла раисларига планшетлар билан таъминланди. Бу билан маълумотлар қабул қилиш ва амалга оширилган ишлар, маълумотларни узатишда қулайлик яратилди.
2022 йилда қуйидаги ишларни амалга оширишнии режалаштирмоқдамиз:
   - тумандаги Янгиқишлоқ, Пичоқчи, Турон, Темирак, Янгиобод, Кумушкент, Олчинтепа, Авазали, Узунқишлоқ, Учтепа,  маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволга келиб қолганлигини сабабли жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
   -  ўз биносига эга бўлмаган Бошдархон, Янгиқўрғон, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинларини бино билан таъминлаш бўйича туман маҳаллий бюджетида маблағ ажратишлари бўйича таклиф киритиш.
   Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 2022 йилда тизимли ишларни ташкил қилиш мақсадида ҳафта кунларининг ҳар бир кунига маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўлами белгиланиб олинди.
   Душанба: Қатъий тартиб-интизом, мурожаатлар ҳамда кадрлар ва ахборот сиёсати бўйича кўриладиган вазифаларга қаратилган кун.
  Сешанба: Маҳаллаларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш куни.
   Чоршанба: Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш (“Аёллар дафтари” билан ишлаш) куни.
  Пайшанба:“Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш куни.
  Жума:Томорқа маданиятини шакллантириш ва маҳаллаларни ободонлаштириш куни.
  Шанба: Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш куни.
  Барча маҳаллаларда ҳафта кунлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни тақдим этиш йўлга қўйилади.
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш  бўйича қўшимча чора-талбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 12-бандига асосан 2022 йилда маҳаллаларда ҳар чоракда туман ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомаларининг нусхалари уларнинг ҳисобини юритиш, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратини амалга ошириш мақсадида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига юборилади.
  Ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
  Ҳар чоракда камида бир марта тегишлича оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилади.
  Аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ҳар чоракда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан тақдим этилган маълумотларда келтирилган энг долзарб муаммолар секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари томонидан тегишли дастурларни ишлаб чиқишда инобатга олиш учун тавсия этиб бориш йўлга қўйилади.
Юлдуз ЎРОҚОВА,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.
Мавзуга оид: