ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН БОР Темур Муртазаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё тумани Халқ қабулхонаси мудири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-31-сонли қарорининг 19 бандига асосан ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, ўрганиш натижаларини Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиб бориш белгиланган. 
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 65 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 20 таси ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ёпилган.  олган мурожаатлар ўрганиш жараёнида. 
Ижобий ечимини топиш даражаси пастлиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати самарали йўлга қўйилмаганлиги натижасида келиб тушган мурожаатларнинг 26 таси такрорий равишда мурожаат қилинган.    
Бундан кўриниб турибдики, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари ҳамда маҳаллалардаги ҳҳоким ёрдамчилари мурожаатлар билан ишлаш бўйича тизимли ишларни йўлга қўймаганлиги натижасида фуқароларнинг мурожаатлари ва такрорийлиги ортиб бориб, мурожаатларни қаноатлантириш даражаси кўрсаткичи жуда паст бўлиб қолмоқда. 
ҳоким ёрдамчилари бўйича келиб тушган мурожаатлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда:
- Гўзалкент маҳалласи ҳоким ёрдамчисига- 6 та; 
- Ойтамғали маҳалласи ҳоким ёрдамчисига- 4 та;
- Мустақиллик маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 5 та;
- Янгиобод маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 3 та;
- Галаравот маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 4 та;
- Истиқлол маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 3 та;
- Пахтаобод маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 2 та;
- Пўлатдархон маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 3 та;
- Темирак маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 2 та;
- Ўзбекистон маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 2 та;
- Зарафшон маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 2 та;
- Янгиобод маҳалласи ҳоким ёрдамчисига - 3 тадан мурожаат келиб тушган бўлса, Суғончи, Тараққиёт, А.Навоий, Бозоржой, Бошдархон, З.М.Бобур, Лойиш, Наврўз, Чорбоғ ҳамда Янгиҳаёт маҳалласи ҳҳоким ёрдамчиларига 1 тадан мурожаатлар келиб тушган.
Бундан ташқари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан мурожаатлар муддати асоссиз равишда бузилишига йўл қўйиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Жумладан, Галаравот маҳалласида яшовчи - 1960 йилда туғилган фуқаро Мирзашаев Абдусамат Шарофовичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали йўллаган 3528-s/24 сонли мурожаатининг муддати асоссиз равишда 60 кундан ортиқ муддатга;
Янгиобод маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро Қодиров Шокир Эргашовичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 76514/24 сонли,  Мустақиллик маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро Номозов Дониёр Ўктам ўғлининг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 356276/24 сонли, Ойтамғали маҳалласида яшовчи  1982 йилда туғилган фуқаро Худойқулов Бахтиёр Умаровичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 102917/24 сонли, Зарафшон маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро Орипова Гулором Шуҳратовнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 304571/24 сонли, Янгиобод маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро Ўринбоев Умиднинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси почтаси орқали йўллаган 1606-хqp/24 сонли, Янгиобод маҳалласида яшовчи 1996-йилда туғилган фуқаро Қудратов Шаҳзод Шамшидин ўғлининг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 58541-s/24 сонли, шунингдек, фуқаролар Мустақиллик МФЙда яшовчи 1979 йилда туғилган Холмонов Темур Муродовичнинг 99865/24 сонли ҳамда Гўзалкент маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Бутаев Абдужалол Абдусаломовичнинг 33389/24 сонли мурожаатларини ҳам белгиланган муддатда ёпмасдан, муддатларини бузилишига сабаб бўлган.
Юқорида номлари келтирилган маҳаллалар ҳҳоким ёрдамчилари томонидан нима сабабдан айнан ушбу маҳаллаларда мурожаатлар сони бошқа маҳаллаларга нисбатан кўпайиб бораётганлиги, мурожаатларни ўрганишда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги ва мурожаатларни ўрганишда ўз маҳаллаларида қандай ишлар амалга оширилаётганлиги юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва масъулиятини ошириш лозим.
Ушбу ҳолатларни такрорланмаслиги учун масъуллар томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, қаттиқ назоратга олинса иш самарадорлиги юқори бўлади.
Тумандаги корхона ва ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонасига 2024 йил 1 январь кунидан 1 октябрь кунига қадар тумандаги жисмоний ва юридик шахслардан жами 5307 та мурожаат келиб тушган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (4480 та) 15.5% фоизга яъни 827 та мурожаатга кўпайган. Шундан 4993 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, 1916 та (38,37%) мурожаат ижобий ҳал этилган. 2072 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 19 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 855 тасига тушунтириш берилган. 60 таси рад этилган, 17 таси кўрмасдан қолдирилган, 41 тасини кўриб чиқиш тугатилган, 13 таси маълумот учун қабул қилинган. 314 та мурожаатлар тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. 
2024 йил 1 январь кунидан 1 октябрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонасига тумандаги 4 та секторлар ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда;
1-сектор ҳудудидан жами 1593 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 1486 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, 586 таси (40.0%) ижобий ҳал қилинган. 611 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 247 тасига тушунтириш берилган, 17 таси рад этилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 8 таси кўриб чиқиш тугатилган, 107 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. 
2-сектор ҳудудидан жами 1072 та мурожаат келиб тушган. Шундан,1015 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, 363 таси (36.3%) ижобий ҳал қилинган, 441 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 188 тасига тушунтириш берилган, 6 таси рад этилган, 4 таси кўрмасдан қолдирилган, 8 таси кўриб чиқиш тугатилган, 2 таси маълумот учун қабул қилинган, 57 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. 
3-сектор ҳудудидан жами 1559 та мурожаат келиб тушган. Шундан,1454 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, 548 таси (38.3%) ижобий ҳал қилинган. 598 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 9 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 255 тасига тушунтириш берилган, 22 таси рад этилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган, 105 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. 
4-сектор ҳудудидан жами 1083 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 1038 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, 419 таси (40.9%) ижобий ҳал қилинган, 422 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 165 тасига тушунтириш берилган, 15 таси рад этилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 10 таси кўриб чиқиш тугатилган, 1 таси маълумот учун қабул қилинган, 45 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Мурожаатларда асосан, электр энергияси таъминоти, пенсия ва ижтимоий таъминот, ижро иши, алимент ва қарз ундириш, газ таъминоти, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабарлар, моддий ёрдам ва ҳомийлик, бандлик, даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, йўл инфратузилмаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, дафтарлар асосида ижтимоий ҳимоя, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳамда геодезия ва кадастр, картография билан боғлиқ йўналишлар энг кўп кўтарилган.
Секторлар кесимида:
1-сектор ҳудудидан 1593 та мурожаат, 586 таси 40.0 фоизга ижобий ҳал этилган.
2-сектор ҳудудидан 1072 та мурожаат, 363 таси 36.3 фоизи ижобий ҳал этилган.
3-сектор ҳудудидан 1559 та мурожаат, 548 таси 38.3 фоизи ижобий ҳал этилган.
4-сектор ҳудудидан 1083 та мурожаат, 419 таси 40.9 фоизи ижобий ҳал этилган.
Секторлар ҳудудидан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш даражасини ошириш мақсадида, секторларга бириктирилган штаб аъзоларини ва ташкилот масъул ходимларини масъулиятини ошириш чораларини кўриш юзасидан ойда бир маротаба йиғилиш ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда. 
Оқдарё тумани ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан 655 маротаба такрорий мурожаатлар келиб тушган.
Такрорий мурожаатлар секторлар кесимида таҳлил қилинганда:
1-сектор ҳудудидан 231 та; 
2-сектор ҳудудидан 177 та;
3-сектор ҳудудидан 249 та;
4-сектор ҳудудидан 177 та такрорий равишда келиб тушган.  
Такрорий мурожаатлар энг кўп келиб тушган ташкилотлар:
Оқдарё тумани ҳҳокимлигига 89 та;
Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлимига 72 та;
Оқдарё туман электр тармоқлари корхонасига 80 та;
"Оқдарётумангаз" газ таъминоти бўлимига 64 та;
Оқдарё туман солиқ инспекциясига 33 та;
Туман тиббиёт бирлашмасига 30 та; 
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига 22 та. 
Такрорий мурожаатлар кўп келиб тушаётган ташкилот ва корхона раҳбарлари томонидан такрорий мурожаатлар билан ишлаш, уларни олдини олиш масаласида тизимли ишлар йўлга қўйилмаган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида такрорий мурожаатлар сони кескин кўпайган. Ушбу ташкилот раҳбарлари томонидан мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда такрорий мурожаатларни олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳисоботларини эшитиш масаласини кўриб чиқиш лозим. 
Мурожаатлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда:
1-сектор ҳудудидаги - Мустақиллик (219 нафар фуқаролардан, 431 та масала), Янгиобод (225 нафар фуқаролардан, 388 та масала), Кумушкент (84 нафар фуқаролардан, 231 та масала), Гўзалкент (80 нафар фуқаролардан, 149 та масала), Оқдарё (79 нафар фуқаролардан, 144 та масала), З.М.Бобур (84 нафар фуқаролардан, 128 та масала), Пичоқчи (78 нафар фуқаролардан, 122 та масала). 
2-сектор ҳудудидаги, Даҳбед (80 нафар фуқаролардан, 276 та масала), Бошдархон (69 нафар фуқаролардан, 178 та масала), Пўлатдархон (87 нафар фуқаролардан, 137 та масала), Пахтаобод (62 нафар фуқаролардан, 100 та масала), А.Навоий (43 нафар фуқаролардан, 72 та масала), Чорбоғ (58 нафар фуқаролардан, 103 та масала), Тараққиёт (50 нафар фуқаролардан, 92 та масала), Бозоржой (39 нафар фуқаролардан, 63 та масала), Олчинтепа (36 нафар фуқаролардан, 51 та масала).  
3-сектор ҳудудидаги, Лойиш (138 нафар фуқаролардан, 234 та масала), Ойтамғали (101 нафар фуқаролардан, 177 та масала), Янгиқишлоқ (93 нафар фуқаролардан, 149 та масала), Янгиқўрғон (118 нафар фуқаролардан, 187 та масала), А.Темур (97 нафар фуқаролардан, 166 та масала), Ўзбекистон (103 нафар фуқаролардан, 155 та масала), Янгиҳаёт (80 нафар фуқаролардан, 125 та масала), Турон (82 нафар фуқаролардан, 117 та масала), Галаравот (65 нафар фуқаролардан, 119 та масала), Суғончи (76 нафар фуқаролардан, 130 та масала), 
4-сектор ҳудудидаги, Зарафшон (98 нафар фуқаролардан, 187 та масала), Наврўз (94 нафар фуқаролардан, 161 та масала), Авазали (55 нафар фуқаролардан, 152 та масала), Примкент (72 нафар фуқаролардан, 120 та масала), Истиқлол (52 нафар фуқаролардан, 77 та масала), Миёнқол (53 нафар фуқаролардан, 84 та масала), Темирак (87 нафар фуқаролардан, 145 та масала), Узунқишлоқ (52 нафар фуқаролардан, 83 та масала), Учтепа (41 нафар фуқаролардан, 56 та масала) мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу маҳаллалар еттилиги ходимларини нима сабабдан айнан ушбу маҳаллаларда мурожаатлар сони кескин равишда кўпайиб бораётганлиги ва мурожаатларни ўрганишда қандай ишлар амалга оширилаётганлиги юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва масъулиятини ошириш лозим.  
Оммавий сайёр қабулларни ташкиллаштириш, қабулда келиб тушган мурожаатлар асосида аҳолига кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида.
Оқдарё туманида сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 176 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиши лозим бўлсада, сектор раҳбарлари томонидан 152 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган. 2 сектор раҳбари томонидан 1 маротаба, 3 сектор раҳбари томонидан 6 маротаба ҳамда 4 сектор раҳбари томонидан 16 маротаба ўтказилиши лозим бўлган сайёр қабуллар ўтказилмаган.
Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда 1088 нафар фуқаролардан 1173 та масалаларда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 942 таси ижобий ҳал этилган, 142 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган, 52 тасига асосли тушунтириш берилган, 37 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида қолмоқда.    
Оммавий сайёр қабулларда келиб тушган ва ижобий ҳал этилган мурожаатлар секторлар кесимида:
1-сектор 408 та масала, 334 таси 82.0 фоизи қаноатлантирилган. 
2-сектор 288 та масала, 229 таси 80.0 фоизи қаноатлантирилган. 
3-сектор 282 та масала, 230 таси 81.5 фоизи қаноатлантирилган. 
4-сектор 195 та масала, 149 таси 76.0 фоизи қаноатлантирилган. 
Ушбу ҳолатларни такрорланмаслиги учун масъуллар томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, қаттиқ назоратга олинса, иш самарадорлиги юқори бўлади.