Инсон азиз - хотира муқаддас ИБОДУЛЛО ХОЛМЎМИНОВ

Холмўминов Ибодулло Ҳабибулло ўғли 1993 йил 21 мартда Оқдарё тумани Амир Темур МФЙ Қум қишлоғида туғилган. 2009 йилда тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабини тугатиб, Оқдарё касб-ҳунар коллежига ўқишга киради. 2016-2020 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида таҳсил олади. У жуда ҳам илм-фанга интилувчан, меҳнатсевар, меҳр-оқибатли инсон эди. 

Ибодулло Холмўминов эндигина 32 ёшни қаршилаётган айни навқирон ёшда эди. Минг афсуски, 2025 йил 18 январь куни бевақт ўлим уни орамиздан олиб кетди. 

Ибодуллонинг порлоқ хотираси унинг ота-онаси, яқинлари  қалбида абадий яшайди.

УКАЖОНИМГА


Ҳаётимда сен бор эдинг, ғамим йўқ эди,

Ака, суян менга дердинг, кўнглим тўқ эди,

Осонгина кеттинг-бординг бўзлатиб мени,

Тушларимга киргин укам, соғиндим сени!


Иккимиз юрар эдик, кўча тўлдириб,

Ғамгин юрган инсонларни ҳар дам кулдириб,

Тақдир сени олиб кетди бевақт ўлдириб,

Тушларимга киргин укам, соғиндим сени!


Акаларинг юрар энди изларинг излаб,

Кетдинг укам осмонларга самони кўзлаб,

Қолиб кетдик ортингда биз зор йиғлаб, бўзлаб,

Тушларимга киргин укам, соғиндим сени!


Охиратинг обод бўлсин, меҳрибон укам,

Дуоларда эслай сени, намозларда ҳам,

Нима қилай қисмат экан, кўзларимда нам,

Тушларимга киргин укам, соғиндим сени!


Дийдоринг-ку қиёматга қолди-да энди,

Яқинларинг соғинчларда ёнди-да энди,

Тинч ёт укам, нима бўлса бўлди-да энди,

Тушларимга кириб тургин, соғиндим сени!

 Қамариддин ХОЛМЎМИНОВ,

              20-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.