Ёшлар ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш мақсадида

Келажагимиз ворислари бўлган ёшлар ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, йигит-қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шу мақсадда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туманимиздаги мавжуд маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ёшлар ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда кекса авлод вакилларининг иштирокини янада кучайтириш, йигит-қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Туманимиздаги мавжуд 35 та маҳаллаларда 42249 та оилалар ва 35878 та хонадонлар мавжуд бўлиб, аҳоли сони 169 101 нафарни ташкил этади. Шундан аёллар 83463 нафар, эркаклар 85638 нафарни ташкил этади.
Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ёшлар ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда кекса авлод вакилларининг иштирокини янада кучайтириш, йигит-қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида "Оқила аёллар ҳаракати" сардорлари ва "Бувижонлар мактаби" аъзоларини жалб этган ҳолда "Онахонлар ўгити", "Хонадон файзи", "Оилада отанинг ўрни", "Оммавий маданиятнинг ҳалокатли таъсири" мавзуларида маҳаллаларда ҳар ойда бир маротаба жами 420 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди. "Қўша қариш саодати" мавзуида 50, 60, 70 йил биргаликда умр кечириб, ҳаёт гаштини сураётган ибратли оилаларда, ҳар бир маҳаллада мунтазам тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Шуниндек, нуронийларнинг ибратли ҳаёти ёш авлодга тарғиб этилди ва намунали оилаларга ташрифлар уюштирилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" комиссияси "Ота-оналар университети", "Оқила аёллар ҳаракати" сардорлари билан "Биз оилавий ажримларга қаршимиз", "Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ", "Комил инсонларни тарбиялаш - олий бурчимиз"  мавзуларида барча маҳалларда секторлар кесимида  тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" мактаби ташкил этилган. Бугунги кунга қадар ушбу ўқув курсларида 2023 йил давомида жами 360 нафар оила қурувчи ёшлар билан оила ва хотин-қизлар бўлими, тиббиёт бўлими, отинойилар ва ҳожи оналар, психологлар ҳамкорлигида 16 соатлик ўқув курс-лари ташкил этилиб, ёш никоҳланувчиларга "Сертификат"лар топширилди.
Маҳаллаларда "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси" фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, туманда ажримлар сони 2022 йил давомида 186 нафарни ташкил этган бўлса, 2023 йилда 135 нафарни ташкил этди. Ажримлар 51 нафарга камайганлигини алоҳида қайд этиш лозим. 
Оилалар тинчлиги барчамизнинг тинчлигимиздир. Фарзандларимизнинг тўлиқ оилада тарбия топиши эса жуда муҳим ҳисобланади. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди ва ФХДЙ томонидан оилавий ажримлар сони секторлар кесимида 2023 йил ҳолатига кўрсаткичлар қуйидагича:
№  Сектор рақами    2023-йил   суд томонидан   ФҲДЁ
1              1              41             31                 10
2              2              21            14                   7
3              3              39             30                  9
4              4              34             28                  6
жами                      135                  103                 32
Бугунги кунда ажрим ёқасидаги 89 нафар оилаларни сектор кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 
1-сектор - 19 та
2-сектор - 21 та
3-сектор - 25 та
4-сектор - 24 тани ташкил этади. 
Жумладан, ҳар бир маҳалла кесимида рўйхатлари шакллантирилиб, индивидуал тарзда психологларни жалб қилган ҳолда яраштириш чоралари кўрилмоқда.
Ажримга ариза билан мурожаат қилган ҳар бир оила сектор, маҳалла кесимида Халқ қабулхонаси мудири, прокуратура ходимлари, бош имом хатиб, отинойилар, Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамда маҳаллалардаги намунали оила вакиллари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Яраштириш учун 6 ой муддатга муҳлат берилган ҳар бир оилаларда бир маротаба эмас, балки бир неча маротаба "Оила-жамият бўғини", "Оила-муқаддас даргоҳ", "Фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ўрни тўғрисида" тушунтириш ишлари олиб борилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 58 нафар оилалар яраштирилди. 
Никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилиш сабаблари таҳлил қилинганда, фарзандсизлик, вертуал мунособатлар, 3-шахс аралашуви, спиртли ичимликларга рўжу қўйиш, қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар ва минг афсуски, келин билан куёвнинг бир-бирига ишончсизликлари сабаб бўлмоқда.
Эрта никоҳларнинг олди олиш бўйича ҳам туманда ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир мактабда ҳар ойда камида бир маротаба кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда эрта никоҳ, эрта туғруқни олдини олиш бўйича туркум тадбирлар амалга оширилди. Ўтган 2023 йил мобайнида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари қайд этилмади. 
Ёш қизлар ўртасида эрта никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисида учрашувлар, давра суҳбатлари уюштирилди. Қизларимизни оилага тайёрлаш, қайнона-келин муносабатларини чуқур англаб етишлари учун тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу кўрсаткичлар 2023 йил оила ва хотин-қизлар бўлими энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида ўз аксини топди. Жумладан, туман бўлими вилоят бўйича 1-ўринни эгаллади.
Хулоса қилиб айтганда, ўтган 2023 йилдаги натижалар, ютуқлар билан чегараланиб бўлмайди. Жорий йилда  эришилган ютуқлар билан бир қаторда фаолиятимиздаги учраб турадиган айрим салбий кўрсаткичларни олдини олиш бўйича ҳам етарлича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, амалий ишларимизни янада изчил давом эттираверамиз.
Ю.ЎРОҚОВА,
туман ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.