Инсон ва қонун ЯНА БИР НОҚОНУНИЙ УЙ ҚУРИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Судланувчи Донаев Фаррух (исми-шарифи ўзгартирилган), Оқдарё тумани "Гулистон МТП" ҳудудидаги "Шалола-1" фермер хўжалиги ер майдонига қарашли 60.8 балл бонитетга эга бўлган хўжалик харитасининг 225-рақамли контуридаги суғориладиган 0,30 гектар ер майдонини бирор-бир ҳужжатларсиз эгаллаб олади. Ушбу ер майдонининг 390 кв.м қисмига 2017 йил март ойидан 2024 йил март ойигача бўлган даврда ўзбошимчалик билан уй-жой қурганлиги, натижада мазкур ер-майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабабчи бўлиб, ер-майдонига 36.966.894 сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Судланувчи Донаев Фаррух суд жараёнида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қу-йидагича баёнот берди. Фермер хўжалигига қарашли бўлган ушбу 0,30 гектар ер майдони 2004 йилда бобоси Д.А. фермер хўжалиги раҳбари бўлган вақтида уй-жой қуриш учун берганлигини айтди. У шундан буён ушбу ер майдонида деҳқончилик қилиб фойдаланиб келган бўлсада, ушбу ер майдонига тегишли бирор-бир ҳужжати йўқ эди. Шунга қарамасдан, 2017 йил май-август ойларидан у алоҳида рўзғор бўлиб чиқиш мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ернинг бир қисмига 5 хонали уй қуриб яшаб келган. 2024 йил март ойида яшаш уйининг атрофини ўраб олиш мақсадида 100 метр қисмига бетон фундамент қуйган.
2024 йил 15 апрель куни Кадастр агентлиги Оқдарё туман бўлими ходимлари келиб, мазкур 0,30 гектар ер майдони ҳужжатини сўраганда, кадастр ходимларига ушбу ер майдонини ҳужжати йўқлигини айтган. Кадастр ходимлари ушбу 0,30 гектар ер майдони Оқдарё туман "Гулистон" МТП ҳудудидаги "Шалола-1" фермер хўжалигининг суғориб ҳайдаладиган ер майдони эканлигини, ушбу қурилган уй-жойи ноқонуний қурилганлигини, унга 15 кун ичида қурилишни ўз ихтиёри билан бузиш ва ер майдонини асл ҳолатига қайтариши тўғрисида огоҳлантириш хати тақдим қилади.
Судланувчи ҳозирги кунда етказилган зарарни қоплашга имконияти йўқлиги, қилган ишидан минг пушаймонлиги, шахсини ва оилавий шароитини инобатга олиб қонуний енгиллик берилишини айтиб кўрсатма берди.
Судланувчи Донаев Фаррух, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2291-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси та-йинланди.
Б.Полванов,
Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.
Инсон ва қонун ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН УЙ
- 09 июл, 15:09
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05