Шеърият

КУЗНИНГ СЎНГГИ КУНЛАРИ


                 Cершовқин палата, беморлар “оҳи”,

                 Тўлиб-тошди гўё, нажот “манежи”.

                 Эгаллаб олгандай бутун оламни,

                 Азоблайди вирус кун-тун танамни.


                 Сокин куздек туюлар кимгадир олам,

                 Бу тонгни кўрмади яна бир одам.

                 Нажот фариштаси – шифокор  қизим,

                 Қайта  жон бағишлар, чекинсин ўлим...


                 Дераза ортидан аста боқаман,

                 Куну тун тинмайин ёғади ёмғир.

                 Хаёл дарёсида бир зум оқаман,

                 Хаста кўнгил учун вақт ўтмас – оғир.


Новдан тушаётган сувлар шошади,

Гўёки, умримизга умр  қўшади.

Хазон япроқлари тўкилар  жим- жим,

 Қалбим яролари сўкилар сим-сим...


Баҳор чоғи эди чунон гулладинг,

Бемаврид  қировдан асрай олмадинг.    

Бевақт хазон бўлма, бечора Гулим,

Сенсиз  ғарибликда  қолмасин дилим.


Тақдирингдан сира нола  қилмадинг,

Дўсту  ғаним кимлигини билмадинг,

Яратган эгамдан умринг тилайман.

Қалбинг йиғласада  нола  қилмадинг.


Сендан бўлак дардкаш топа олмадим,

Дард келганда сабру тоқатни билдим.

Кузак япроғидек ҳасад не даркор.

Ҳар ўтган кунимга шукрона  қилдим,


                                           Гулсара ТИНИБЕКОВА.


Мавзуга оид:
Адабиёт

Адабиёт

  • 24 ноя, 11:44