Семинар КАСБИЙ САЛОҲИЯТИМИЗНИ ОШИРДИК

 Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойилар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

Отинойилар учун касбий салоҳиятни оширишга қаратилган мазкур ўқув семинарида вилоятда фаолият юритаётган отинойиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини кучайтириш ҳамда уларнинг билим, малака ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўқув-машғулотлар ва семинар-тренинглар ташкил этилди.

 Мазкур ўқув семинари доирасида иштирокчиларга диний-маърифий соҳадаги замонавий ёндашувлар, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар тарбиясига оид долзарб масалалар бўйича кенг қамровли маълумотлар тақдим этилди. 

 Ушбу ўқув семинари отинойилар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

                                  Шаҳло ҲАКИМОВА,

                                 Туман бош отинойиси.