Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 41 сессияси ўтказилди

7- октябрь Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
 Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.
                
    Кун тартибида:
1. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи;
2. Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Ароловнинг “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши ва бузилиши талаб этилаётган кўчмас мулк объектларини компенсация ажратиб, кўчириш ишларини амалга оширилишига рухсат бериш тўғрисида”ги ҳисоботи;
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва қабулхонага келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Оқдарё туман бўлими мудири Ғ.Қурбоновнинг ҳисоботи;
4. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Исахоновнинг туманда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтиш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз муддатларида тўлиқ ва самарали бажарилиши юзасидан ҳисоботи;
5. Давлат кадастрлар палатаси Самарканд вилоят бошкармаси Окдарё туман филиали бошлиғи Э.Джураевнинг 2021 йилдаги фаолияти ва истиқболдаги режалари тўғрисида ҳисоботи;
6. Оқдарё туман Ободонлаштириш бўлими бошлиғи Ш.Исақуловнинг туманда 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари ҳамда келгусидаги амалга ошириши лозим бўлган вазифалари тўғрисида ҳисоботи каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати