НИКОҲ ШАРТНОМАСИ НИМА?

Оила кодексига асосан шахсларнинг никоҳлари давлат рўйхатидан ўтгандан кейин уларнинг эр ва хотинлиги тасдиқланади ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келадиЭр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулки уларнинг умумий мол-мулки ҳисобланади. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр-хотиннинг  никоҳда бўлган даврида ёки эр-хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шарномаси ҳисобланади. Никоҳ шартномаси никоҳ қонуний қайд қилингунга қадар ҳам ёки ундан кейин ҳам тузилиши мумкин. Никоҳ қонуний қайд қилингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси у давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб кучга киради. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилиб, нотариал тасдиқланади. Эр-хотин никоҳ шартномасини умумий мол-мулкига ёки айримларига эгалик қилиш ё улушли тартибда тузишга ҳақлидир. Никоҳ шартномаси уларнинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузишлари мумкин. Эр-хотин никоҳ шартномаси ўзаро моддий таъминот беришда, оила харажатларини кўтаришда, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олишда, никоҳдан ажралганда уларнинг ҳар бирига бериладиган мулкни ажратиб олишда аҳамиятлидир.

 Манзура Сайдуллаева,

туман ФҲДЁ бўлими мудираси.