Ҳазил шеърлар
БАЙРАМ ҲАЗИЛЛАРИ
Хотин-қиз раҳбарларимизга:
Юлдузхон, Феруза, Сурайё, Чарос,
Кўзимни яшнатиб кийибсиз атлас.
Нозик қўлингизда “темир дафтар”лар,
Қулфин очиб ташланг, эл қилсин ҳавас.
Райгаз ходимларига:
Оқ пошшойи кўйлагим ажаб, ажаб,
Оқшол бўлиб кетди-я, ажаб, ажаб.
Газ балонни артовриб ажаб, ажаб,
Дасмол бўлиб кетди-я ажаб, ажаб.
Оғажон, менга кўйлак ажаб, ажаб,
Олиб беринг демайман ажаб, ажаб.
Тезак ҳиди келса ҳам ажаб, ажаб,
Ювиб беринг демайман, ажаб, ажаб.
Қачон келар қувур газ ажаб, ажаб,
Шунга жавоб беринг бас, ажаб, ажаб...
МТМ раҳбарига:
Лайлак келди, ғоз келди, қаноти қоғоз келди,
Ҳар бир бола боғчадан жарангли овоз келди.
Янги йилда Бахти опам билаклари толмасин,
Тумандаги бирор бола кўздан четда қолмасин.
Шифокорларимизга:
Бўзтўрғаё, бўзтўрғай, бўзламасанг на бўлғай,
Шифокорга ишинг тушди, “Сиз”ламасанг на бўлғай.
Хусусийми, давлатники, пулинг бўлса, фарқи йўқ,
Тўхта, нодон тўтиқуш, бир ҳикматдан кўнглим тўқ.
Тождор бало бузолмади оппоқ халат рангини,
Тўрғай, сен қайдан биласан тиббиётнинг қадрини.
Бўзтўрғаё, бўзтўрғай, саломат бўл, “вой”лама,
Барча табиб номини бир қолипга жойлама.
“Оқдарё овози”
таҳририятига:
Янги рўзғор ташвишидур “Оқдарё овози” бошинда,
Янги йилда янги режа Йўлчи бобонинг қошинда.
Қирқ йиллик тажрибаси қодирлигини кўрсатур,
Тўқсон йиллик газет ёшин тўёнасин аросинда.
Янги йилда янги омад, тетапоя қадамлари,
Яшнаб турсин жавҳар каби обуначилар чошинда.
САЙЁДА.

Оқдарё ижодкорлари
- 14 дек, 14:00