Илм ҳақида

УМР БЎЙИ ИЛМ ЎРГАН

Аббосий халифа Маъмун олимлар мажлисида эди. Шу пайт амакиси Иброҳим ибн Маҳдий кириб келди. Маъмун унга: "Илм ҳақида нима дейсиз, амаки?", деди.

- Эй мўминлар амири, болалигимизда бизни кўп бекорчи ишлар билан машғул қилишди. Илм ўрганишга фурсат топмадик. Ёшимиз улғайганда, биз ўзимизни бекорчи ишлар билан машғул қилдик. Шундай қилиб илмдан маҳрум бўлдик, - деди амакиси.

- Ҳозир илм ўрганишингиздан сизни нима тўсмоқда?, - сўради Маъмун.

- Энди халифам, биз каби бир қарияга илм ўрганиш ярашармикан?

- Албатта, ярашади. Аллоҳга қасамки, бир инсоннинг жаҳолатида ўлимдан кўра, илм толиби бўлиб ўлиши афзалдир.

- Сизнинг-ча, қачонгача илм олиш бизга ярашади?

- Токи яшаш сизга ярашган муддатгача, яъни ҳаётда бўлган муддатингизгача, - жавоб берди Маъмун.

Дарҳақиқат, инсон яшар экан, илм олиш, ўзини такомиллаштириши шарт. Чунки илм-нинг чеки йўқ, бутун умрингизни сарфласангиз ҳам унинг адоғига ета олмайсиз. Шундай экан, бекорчи нарсаларга вақт сарфлагандан кўра, илм олишга интилиш лозим.


                                                         Абдувоҳид ТОШЕВ,

                                              халқ таълими фахрийси.


Мавзуга оид: