Аҳолини рўйхатга олишда кимлар ҳисобга олинади

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни, 24-моддасига асосан аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, контракт бўйича ҳарбий хизматгажалб этилган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доирмаълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берганшахс томонидан амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да, ижтимоий ва диний муассасаларда, шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида, зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида, қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқиишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналари, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, халқаро шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.